Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Салоҳ икки соатга миллатни бирлаштиради". Мисрда ЧЛ финалини қандай томоша қилишди? News

"Салоҳ икки соатга миллатни бирлаштиради". Мисрда ЧЛ финалини қандай томоша қилишди?

Муҳаммад Салоҳ бутун Мисрга бахт улашди.

Бу сурат Мисрдаги Гарбия вилоятининг Нагриг қишлоғида олинган. Нагригда Муҳаммад Салоҳ дунёга келган, расмдаги йигитча эса футболчи номидаги ёшлар маркази ёнида тўп тепмоқда.


Салоҳ фақат футбол ўйнаганда ҳам ўз қишлоғининг рамзига айланган бўларди, аммо у Нагригга доимо ёрдам беради: Пул ўтказади, мактаб, касалхона қуришга кўмаклашади, тўйларга пул ажратади ва ҳар йили уйига келиб, бутун қишлоқ аҳлини хурсанд қилади.


1 июнь куни кечаси бутун Нагриг телевизор қаршисида эди.


Нафақат Нагриг, балки бутун Гарбия вилояти (4 млн.дан ортиқ аҳолига эга).


Бу Гарбиядаги кафе.


Ушбу болакай эса Миср футболининг бўлажак юлдузи бўлиши мумкин.


"Ливерпуль" ўйнаётганда Қоҳирадаги хоҳлаган кафега киринг - бу ҳайратланарли! У икки соатга миллатни бирлаштиради ва биз атрофдаги барча ғамларни унутамиз" - дейди телебошловчи Ҳатем Кадус.


Ўтган финалда Салоҳ Серхио Рамос билан тўқнашувда елкасини жароҳатлаб, 30-дақиқада майдонни тарк этган эди. Бу сафар Салоҳ 2-дақиқада гол урди. Голни Гарбияда шундай нишонлашди.







"Ливерпуль"нинг иккинчи голидан сўнг мисрлик қатиққўл эркаклар ҳам йиғлаб юборишди. Бу гол "қизиллар"нинг ғалабасини англатар эди. Уларнинг кумири фаолияти давомида биринчи жиддий совринни қўлга киритди.

Салоҳ Чемпионлар лигаси совринини Гарбия ва хатто Нагригга олиб келса керак.

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика