Latest news

23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  1 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  0 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6

Салоҳ рафиқаси билан мактабда танишган. Мисрдаги чекка қишлоқдан ЕЧЛ шоҳсупасигача – бирга News

Салоҳ рафиқаси билан мактабда танишган. Мисрдаги чекка қишлоқдан ЕЧЛ шоҳсупасигача – бирга

Қизларининг исми – Макка.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилда «Ливерпуль» клуби футболчисига айланганди. Клуб телевидениясига берган илк интервьюсида ундан инглиз тилидаги энг севимли сўзини айтиши сўралади. Мисрлик футболчи жилмайиб жавоб берди: «LOVE».

Муҳаммад ҳаммани яхши кўради, яхши муносабатда бўлади. Лекин унинг асосий севгиси ҳақида маълумотлар жуда кам. Унинг исми Мажи, у ўзгача аёл: оммавий ахборот воситалари эътиборидан қочади, ижтимоий тармоқларда шахсий саҳифалари йўқ, ўз ресторани ва кийим брендига эга.



Улар биргаликда Мисрнинг Нагриг қишлоғидан «Ливерпуль»гача бўлган йўлни босиб ўтишди.

Салаҳ 21 ёшида турмуш қурган. У бўлажак аёли билан бошланғич мактабда танишган

Мажи Содиқ юқорида номи тилга олинган кичкина Нагриг қишлоғида таваллуд топган бўлиб, бўлажак жуфтлик бошланғич таълимни бирга олишган. Унинг учта сингли бор. Мажининг ота-онаси мактаб ўқитувчиси эдилар. Унинг онаси бўлажак жуфтлик болаликда дўстлашганлари ҳақида айтганди: «Эгизакларим Мажи ва Маҳаб 2003 йилда икки нафар синфдошлари билан дўстлашишганди. Уларнинг бири Салоҳ эди. Муҳаммад ва Мажи ўрта мактабга қадар бирга бўлишди.Салоҳ футбол туфайли бошқа ўрта мактабга ўтиб кетганди».

2012 йилда истеъдодли футболчи Базел клуби сафига бориб қўшилди, бир йилдан сўнг Салаҳ Мажига уйланиш учун Швейцариядан Нагригга қайтди. Тўйда қишлоқдаги ҳамма одамлар иштирок этишди. У эндигина 21 ёшда эди, аммо ҳаммасини тўғри қилаётганига амин эди. Чунки бу вақтда мазкур жуфтликнинг севги ҳикояси ўзининг 10 йиллигини тантана қилмоқда эди.



Таъкидлаш лозимки, Салаҳ бугун ватандошлари учун ўз ёрдамини аямаяпти. Буларнинг ҳаммаси болалар учун мактаблар қуриш, беморларга дори улашиш ва фақирларнинг тўй-ҳашамларини молиялаштиришда намоён бўлмоқда. Мажи эса турмуш ўртоғининг Мисрдаги хайрия ишларини бошқариш ва, айниқса, Нагриглиг қизларга ёрдам бериш билан банд. Қишлоқ аҳолиси эса у ўзи илдиз ёзган ерларни унутмаганидан хурсандлар.

Англияда Мажи Салоҳ биотехнология бўйича илмий даража соҳиби, деб ёзишди. Аслида, у тижоратшунослик соҳасида теҳсил олган. Мазкур тушунмовчилик унинг номидан очилган Instagram тармоғидаги сохта саҳифада берилган ёлғон маълумотлар орқали келиб чиққан бўлиши мумкин.

Мажи омма қаршисида илк бор Салоҳга 2017/18 йилги мавсум «Олтин бутса»си топширилган маросимда намоён бўлди. Аммо «Ливерпуль» мухлислари диққатини кўпроқ унинг қизи – Макка ўзига жалб қилди:



Бир йилдан сўнг шу воқеа яна такрорланди: Салоҳ «Олтин бутса» билан тақдирланди, Мажи эрини табриклаш учун майдонга тушди. Аммо Макка яна ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди – қизалоқ мухлислар билан тўлган «Энфилд»да тўпни ушлаб олиб, дарвозага қараб югурди:



Бу ҳолатдан кейин ота-онанинг кўзлари бахтдан порлади.

Мажи эса омма олдида яна бир неча бор кўриниш берди: «Африканинг йил ўйинчиси» мукофотининг тақдимот маросимида, «Барселона»га қарши(4-0) учрашувда ва Салоҳ ЕЧЛ шоҳсипасига кўтарилганда. Аммо у доимо эътибордан четда туради.

Салоҳнинг таъкидлашича, у оиласи учун етарлича вақт ажратолмаётганидан афсусда: «Мен Мажига нисбатан адолатсизман. Чунки иш билан бўлиб, унга вақт ажратолмаяпман. Мени доим қўллаб қувватлагани ва ҳаётимга маъно бахш этиб тургани учун ундан жуда миннатдорман».




 

«Шундай инсонни қидиринг, Салоҳ аёлига қандай боқса, у ҳам сизга шундай термулсин».

Муҳаммад аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади («Исломофобия» даражасини ҳам камайтиради)

Time журнали маълумотларига қараганда, Салоҳ жорий йилда дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси қаторидан ўрин эгаллади. Мисрлик футболчи ўзининг гендер тенглиги ҳақидаги тушунчаси йиллар давомида шаклланганини очиқчасига тан олди: «Бизнинг маданиятимиздаги аёлларга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Бунга шунчаки мажбурмиз. Энди мен аёлларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлайман, чунки улар кўпроқ нарсаларга лойиқдирлар».

Жасорат билан берилган, аммо жуда ҳам ўринли баёнот, айниқса, Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати олдидан. Bleacher Report’га берган интевюсида у яна шу мавзуга тўхталди: “Мени энг кўп қизиқтирган муаммо? Менимча, аёлларнинг ҳуқуқлари энг муҳим масала ҳисобланади. Яқин шарқда бу нарсани ўзгартиришимиз керак. Мен «аёлларга ёмон муомала қиламиз», демайман. Аммо бундан яхшироғи ҳам қўлимиздан келади. Бу бизнинг қўлимизда ва онгимизда”.

У аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш тарафдори. Улар муқаддас ҳисобланишган, шундай бўлиб қолишади, дейди Салоҳ.

Футболчининг ўзи жинсий можароларда қатнашиши қийин масала. Жорий йил Дубайдаги маросимлардан бирида мухлисалардан бири Салоҳни қучоқлаб олди ва футболчи дарҳол онасидан қуйидаги хабарни олди: «Ё Худо, бу нима? Агар отанг шундай қилаётганини кўрсам, у билан ажрашган бўлар эдим».



Салоҳ кулиб юборди, лекин ўзи рафиқаси билан тушган бир нечта суратларнигина эълон қилади, холос (бу жуда кам). Ҳаттоки, ЕЧЛ финалидан кейин ҳам Салоҳ ҳушёрлигини йўқотмагани таҳсинга лойиқдир.



Салоҳнинг сўзлари жуда ҳам муҳим, чунки у инглизлар учун ҳақиқий намуна. Стенфорд университети ўтказган тадқиқодлар шуни кўрсатдики, Салоҳ «Ливерпуль»га кўчиб ўтгач, «Исломофобия» даражаси кескин пасайган. Шаҳарда диний нафрат билан боғлиқ низолар 18,9 фоизга, жамоа мухлисларининг анти-мусулмон твитлари эса 50 фоизга камайди (бошқа жамоалар мухлисларига нисбатан).

Шунингдек, Муҳаммад голларини ибодат билан нишонлайди, рафиқаси ҳижобда, қизига мусулмонларнинг муқаддас шаҳрининг номини берган. У сабаб Мерсисайдда мусулмонларга нисбатан нотўғри муносабат камайди. Унинг қиёфаси эса бутун дунёда мусулмонларга нисбатан шаклланган хато қарашларни бузиб юборди.



«Ливерпуль» мухлислари Салоҳ ҳақида биргаликда куйлашади: «Агар у яна [голлар] урса, мен ҳам мусулмон бўлман! Шуни хоҳлаб, масжидда ўтираман.»



Юрген Клопп футболчи ҳақида шундай деганди: “Уни ва Садиони жамоада кўришдан жуда мамнунман. Уларнинг ҳар икков ҳам мусулмон. Биз «мусулмонлар – хавфли», деб ўйланадиган дунёда яшаяпмиз. Аммо бу ҳақиқат эмаслигини биламиз. Одамлар шодлик ва муҳаббатга тўлса, қандай яхши!”



Рус тилидан Фахриддин Рўзиев таржимаси

Rating: +95   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика