Салихамижич Левандовски 2022 йилда "Бавария"ни тарк этмаслигини маълум қилди
24 apr 2022 21:50
News
Салихамижич Левандовски 2022 йилда "Бавария"ни тарк этмаслигини маълум қилди
"Албатта, биз уни сақлаб қолмоқчимиз. Робертни жуда қадрлаймиз ва у бизга буни ўйинлари орқали кўрсатади. Вақти-вақти билан ўзаро мулоқот қилиб турамиз. Албатта, сиз шартнома масаласида агент билан гаплашишингиз лозим. Буни қиламиз. Бизда кўп вақт бор.
"Бавария"да дунёнинг энг яхши ҳужумчиси бор ва биз бундан фахрланамиз. Ҳозирча ҳеч қандай музокаралар бўлмаган
Кўряпманки, Левандовски сал бўшашиб қолган. У ҳар куни мукаммал машқ қилишни хоҳлайдиган ҳақиқий профессионал. Агар у гол урмаса, кийим алмаштириш хонасида жуда хафа ҳолатда ўтиради. У шунинг учун ҳам зўр. Вазият ёмонлашади деб ўйламайман", – деди Салихамижич.
– Левандовски 2022 йилда кетиши мумкинми?
– Йўқ. Унинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Тез орада музокараларни бошлаймиз ва улар қандай ривожланишини кўрамиз. Ва кейин нима бўлишини билиб оламиз.
– "Бавария" Холандга қизиқяптими?
– Бу ҳеч қандай маънога эга эмас. Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси сафимизда ўйнайди. Бу – Лева.
33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Бавария" сафида барча турнирларда 43 ўйинда 48 та гол урди.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments