Latest news

13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  1 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  2 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  5 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  11 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  20

Салимжон Зокиров: "Шу ёшга кириб ҳали бунақанги қуръани кўрмагандим" News

Салимжон Зокиров: "Шу ёшга кириб ҳали бунақанги қуръани кўрмагандим"

Футбол бўйича "Фарғона вилояти кубоги - 2019" мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Имкон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

Хабарингиз бор, ярим финалнинг дастлабки баҳсида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Бу ҳисобни йўққа чиқариш жуда қийин эди, шундай бўлса ҳам жамоамиз вакиллари ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жуда кўплаб голли вазиятларга эга бўлдик, кетма-кет ҳужумлар ташкил этдик.

Бугунги ўйин учун тайёрлаган режамизга асосан, рақиб дарвозасига тезкор гол киритишни ҳам уддасидан чиқдик. Лекин шундан сўнг яратилган вазиятлардан фойдаланишда озгина оқсадик. Агар иккинчи голни ҳам биринчи бўлимда урганимизда, ўйин суръати буткул ўзгариб кетган бўларди. Иккинчи бўлим бошида тезкор гол ўтказиб юбордик, шу гол жамоамиз йигитларини руҳан синдириб қўйди. Шу каби омиллар сабаб бугун ғалаба қозонмадик.

Учрашувни бошқариб борган ҳакамларга нисбатан эътирозингиз борми?

Ҳа, ҳакамларга эътирозим бор. Футболнинг янги қоидаларига кўра, дарвозага тепилган тўп футболчининг қўли қандай холатда турган бўлса ҳам, тўп қўлга тегса, албатта жарима зарбаси белгиланиши шарт. Учрашувнинг биринчи бўлимида иккита шундай вазият юзага келди, бироқ ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади. Нима ҳам дердик, бу вазиятлар ҳакамларнинг виждонига хавола.

Жорий мавсум ҳақида нималарни айта оласиз?


Жорий мавсумни кайфиятсиз тарзда бошладик. Ким нима деса ҳам, шуни таъкидлаган бўлардимки, "Ёзёвон-Лочинлари" ПРО-Лигада ўйнаши керак эди. Мавсум аввалида жамоамизни ПРО-Лигага қўйилмаслиги аниқ бўлгач, кўплаб тажрибали футболчиларимиз билан хайрлашишимизга тўғри келди. ПРО-Лига талабларига жамоамизнинг стадиони жавоб беролмагандир, лекин буни тўғриласа бўларди, аммо жамоамиз неччи йил Про лигада иштирок этган бўлса, регламент бўйича ҳамма талабларини бажариб келган, ПФЛдан молиявий томондан қарзи бўлмаган. Бирорта ўйин ўтказилмасдан қолмаган, охирги мавсум 5-ўринда якунладик, энди бизнинг жамоани ўрнига қўйилган 4 та жамоани Про-лигадан четлатилиши ҳаттоки ўтган мавсумда охирги ўринда якунлаган ҳамда охирги ўйинни ўз майдонида ўтказалмаган жамоани яна про лигада иштироки ва бу йил шу жамоани Про-Лигадан четлатилишига нима дейиш мумкин?

Стадион борасидаги эътирозларда жон бор, охирги пайтларда стадион мутассадилари умуман майдон ҳолатига эътибор бермай қўйишди.

Жорий мавсумни футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида бошладик. Мавсум аввалида жамоамиз раҳбарияти олдимизга жамоани қайтадан шакллантириш, юқори ўринлар учун курашиш вазифасини қўйди. Қайсидир маънода олдимиздаги вазифани уддаладик.

Биласизми, футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида мавсум ҳар йилгидан 1,5 ой кечикиб бошланди. Шу сабабдан жамоалар айни ёзнинг иссиқ вақтида ҳар 2 кунда 1 та учрашув ўтказишларига тўғри келди. Табиийки, асосан ёш футболчилардан ташкил топган иштирокчи жамоаларда тикланиш борасида қийинчиликлар юзага келди.

Жамоамиз таркиби асосан ёш маҳаллий футболчилардан шакллантирилган. Бу футболчилар ҳали биронта ўқув машғулот йиғинларида иштирок этишмади. Биринчи йил катта футболда иштирок этаётган ёшлар билан яхши натижа кўрсата олмаган бўлсакда асосийси тўғри футбол ўйнадик.

"Фарғона вилояти кубоги-2019" мусобақасининг қуръа тақвимига кўзингиз тушдими? Қаерда кўргансиз бирон жамоани чорак финалдан тўғри финалга чиққанини? Дунё футболида бунақаси бўлмаган. Ёки қайсидир жамоа ярим финалдан бошлаб кетса мусобақани, бу нима деган гап? Шу ёшга кирибманки, бунақасини кўрмагандим.

Бундан ташқари кубок учрашувларида ҳар икки кунда 1 та учрашув ўтказдик. Жамоамиз йигитлари чарчаб қолишди, буни баҳона деб ўйламанг. Аслида шу мусобақани сал эртароқ бошласа бўлардику! Ўйлайманки, бугунги гапларимни мутасаддилар келгусида ўйлаб кўришади.

Бундан ташқари, куни кеча Фарғона вилояти футбол ассоциациясининг телеграмдаги расмий саҳифасида бир томонлама мухлислик аломатлари акс этган пост ёзилди. Аслида расмий ташкилот холис бўлиши ва жамоаларга бир хил муносабатда бўлиши лозим эди.Бу каби холатлар расмий ташкилот имиджига путур етказиши, хатто мутахассисларда қуръа жараёнига шубҳа уйғотиши тайин.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика