Latest news

14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  0 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  21 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11

Салимжон Зокиров: "Иккинчи даврада "Ёзёвон"га ҳужумчи олиб келмоқчимиз" News

Салимжон Зокиров: "Иккинчи даврада "Ёзёвон"га ҳужумчи олиб келмоқчимиз"

ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган “Ёзёвон ”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Бугунги учрашув “дерби” мақомига эга эди. Бундай учрашувлар шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтади. Мана бугун учрашувни кузатган мутахассислар, ўйингоҳимизга ташриф буюрган мухлислар ўзлари гувоҳ бўлишди, учрашув жанговор руҳда ўтди. Илгариям айтганман, энди яна айтаман, бизда яратилган вазиятлардан фойдаланишда муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу учрашувда биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан фойдаланганимизда, учрашув бутунлай бошқача ҳисоб билан якунланиши мумкин эди. Айнан шу бизда кузатилаётган камчилик устида ишлаймиз.

Иккинчи даврага тайёргарлик борасида режаларимиз мавжуд, биз иккинчи даврада жамоамизга ҳужумчи олиб келишни мақсад қилганмиз, кузатиб юрган футболчиларимиз бор. Биринчи давра бўйича фикр юритадиган бўлсак, бизда ҳужумдан бошқа чизиқда ҳозирча муаммолар йўқ, барча футболчилардан кўрсатаётган ўйинлари учун миннатдорман. Илгари айтганимдек, таркибимизга Иззат Ғаниевни қўшиб олсак, ўйлайманки ҳимоямиз бунданда мустаҳкам бўлади. Давралар оралиғида йиғин ўтказиш бўйича режамиз бор,  йиғин ўтказиладиган  жой бўйича кейинроқ маълумот берамиз.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика