Latest news

12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  0 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  1 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  8

Салим Зокиров: “Мақсадимиз юқорига интилиш” News

Салим Зокиров: “Мақсадимиз юқорига интилиш”

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги 1/16 финал доирасидаги “Ифтихор” – “Ёзёвон” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ёзёвонликлар устози Салим Зокиров билан қисқача суҳбатда бўлдик.

— Бугун ўйин борасида нима дея оласиз?

— Аввало мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Шогирдларим ҳам бугун яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. “Ифтихор” жамоасига кучли футболчилар жамланган – Мансур Саидов, Акмал Холматов, Шерзод Ҳакимов, Ориф Мамажонов каби ўйинчилар суперлигада ҳам бемалол ўйнаб кета олишади.

— Бугун майдонга асосан ёш футболчиларни тушурдингиз. Хусусан, дарвозабон Жасур Абдуллаев асосий таркиб ўйинчиси эмас.

— Чиндан ҳам бугун ёшларга имконият беришга қарор қилдим. Жасур ёш дарвозабон бўлишига қарамай, бугун ўзини кўрсата олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. 20 апрель куни ўз майдонимизда “Лабса” билан ўйнаймиз. Шуни инобатга олган ҳолда бир қатор етакчи футболчиларга дам бердим.

— “Ёзёвон” мавсумни юқори нотада бошлади. Ҳозирча жамоа Про-лига “В” гуруҳида етакчилик қилмоқда.

—  Мақсадимиз юқори даражага интилиш. Ёзёвонлик мухлисларни хурсанд қилиш. Бугун бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Исроил Мамажонов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика