Latest news

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

Салим Мустафоев: “Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик” News

Салим Мустафоев: “Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик”

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Жамоа ҳимоячиси Салим Мустафоев ҳам фаолиятидаги дастлабки йирик совринни қўлга киритди. Финал учрашувидан сўнг самарқандлик футболчини суҳбатга чорладик.

- Салимжон, аввало қўлги киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. “Локомотив” ўз тарихида илк совринига эришди. Шу билан бирга сиз ҳам фаолиятингиздаги дастлабки совринга эга бўлдингиз. Шундайми?
- Ҳа, чиндан ҳам бу фаолиятимдаги биринчи ютуғим бўлди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолмайди ва бошқа ютуқларни ҳам қўлга киритаман.  

- Финал ҳақида кўпчилик турлича фикр билдирмоқда. Шахсан сизда ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Учрашув шиддатли ва шу билан бирга мураккаб кечди. Баҳсга қизиқиш катта эди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба илинжида ўйнади. Чунки Кубок эгаси келаси йил ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритарди. Буни яхши тушунган холда, фақат ва фақат ижобий натижа учун ўйнадик. Яратганга шукур, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Очиғини айтганда, ҳар икки жамоа эхтиёткорлик билан ўйнади. Чунки таваккал қилиб бўлмасди.

- Ўйинни 120 дақиқа давом этишини кутганмидингиз?
- Ҳа, шундай бўлишини иккинчи таймда сезгандим.

- Агарда қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмаганида навбат пенальтилар сериясига келарди. “Локомотив” бунга тайёрмиди?  
- Албатта пенальтилар сериясига тайёр эдик дея оламан. Машғулотларда бунинг устида ишлаганмиз.

- Танаффус вақтида бош мураббий сизларга қандай кўрсатмалар берганди?
- Вадим Карленович тўпни кўпроқ ўзимизда назорат қилишимиз кераклигини уқтирди.

- “Локомотив” бу йил чемпион бўла олмади. Лекин Кубокни қўлга киритиб, мавсумни ҳар холда қайсидир маънода ижобий якунлади дейиш мумкин. Умуман олганда ортда қолган мавсум ҳақида фикрингиз қандай?
- Нима десам бўлади, биринчи даврани яхши ўтказдик. Лекин иккинчи давранинг ўрталарига келиб, озгина пасайиш кузатилди. Умумий олиб қараганда, мавсум кўнгилдагидек ўтди.

- Жамоадаги келгуси тақдирингизни қандай кўряпсиз?
- Клуб билан тузган амалдаги шартномам шу йил поёнига етади. Билмадим кейинги тақдирим қандай кечишини. Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрмадим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика