Latest news

20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Салим Мустафоев: "Кейинги ўйинларда ҳам асосий таркибда тушишга ҳаракат қиламан" News

Салим Мустафоев: "Кейинги ўйинларда ҳам асосий таркибда тушишга ҳаракат қиламан"

Олий лиганинг 1-турини сафарда ўтказган "Локомотив" "Навбаҳор"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бу учрашувда ҳимоячи Салим Мустафоев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа тўп тепди. Бугун туғилган кунини нишонлаётган футболчининг ўйин борасидаги фикрлари қуйидагича бўлди.

Ўйин ҳақида
- Наманганда янги мавсумнинг очилиш ўйин бўлгани учун баҳс икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Биз аввалига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётгандик, бироқ иккинчи таймда учта тўп киритишга муваффақ бўлдик ва ўйин охирларида яна гол ўтказиб юбордик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг бироз хавотир босди, ўйинимизда пала-партишлик юзага келди, лекин ғалабани сақлаб қола олдик.

Стадиондаги муҳит ҳақида
- Стадион тўлди, бу эса ҳар икки жамоага маъқул келди. Ҳар бир футболчи кўплаб томошабинлар қаршисида тўп тепишни хоҳлайди. Наманганлик мухлисларнинг ниҳоятда кўплиги бизга босим ўтказгани йўқ, аксинча бундан хурсанд бўлдик.

Асосий таркибда майдонга тушгани ҳақида
- Бундан олдинги икки учрашувда (ОЧЛ баҳсларида) майдонга туша олмадим. "Навбаҳор" билан ўйинда эса мураббийлар менга имкон беришди ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Кейинги беллашувларда ҳам бошланғич таркибга кириш учун бор кучимни ишга соламан.


"Локомотив" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика