Latest news

21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  14 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  4 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  3 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  2 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  1 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  2 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  4

Салим Мустафоев: “Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми” News

Салим Мустафоев: “Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Қизилқум”га қарши 13–турдан ўрин олган қолдирилган учрашувда ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси Салим Мустафоев фикр билдирди.

-  Иккинчи даврага тайёргарликдан сўнг ушбу ўйин қийин бўлди. Кубок баҳсининг чорак финалида Муборакнинг “Машъал” клубига мағлуб бўлдик. Мана шу мағлубиятдан сўнг руҳан тушкунликда эдик. Кечаги ўйинда қийинчилик билан ғалаба қозонишимиз шарт эди бу вазифани бажардик.

Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми. Ҳеч ким жароҳатлардан кафолатланмаган. Ўйин пайтида рақиб футболчиси менга нисбатан жуда ҳам қўпол ҳаракатни амалга оширди. Яхшиямки ўша вақтда оёғимни олиб қолишга улгурдим. Оёғимни олиб қолишга улгурмаганимда жиддий жароҳат олишим мумкин эди.  

Иккинчи даврага тайёргарлик қизғин паллада давом этмоқда. Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатга бор эътиборимизни қаратяпмиз. Ҳозир бор эътиборимизни ьички чемпионат баҳсларига қаратганмиз. Чемпионлар лигаси доирасидаги “Ал Айн”га қарши учрашув ҳақида ҳозирча ўйламаяпмиз. Унгача бироз вақт бор.

Артур Геворкян ҳақида гапирадиган бўлсам қисқа муддат ичида бир – биримизни яхши тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги ўйинларда бунданда яхши ҳаракат қилиб, бир биримизни яхши тушуниб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” футболчиси Салим Мустафоев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика