Салани қидириш учун бир кунда 120 минг евро йиғилди News

Салани қидириш учун бир кунда 120 минг евро йиғилди

Францияда "Кардифф Сити"нинг аргентиналик ҳужумчисини топиш учун маблағ йиғиш акцияси бошланди.

Олдинроқ, Гернси полицияси йўқолган самолёт ва футболчини излаш ишларини тўхтатган эди. Бироқ Саланинг оиласи ўз ҳисобидан қидирув ишларини давом эттирмоқчи.

Маълумотларга кўра, футболчи яқинлари қидирув ишлари учун пул йиға бошлашди. Улар бир кун ичида 120 минг евро ишлаб топишди.

Эслатиб ўтамиз, бу трансфер ойнасида Сала "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. 21 январь кечаси ҳужумчи хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди ва қўнишдан бир соат олдин самолёт радарларга кўринмай қолди. 24 январь куни полиция қидирув ишларини тўхтатди.

Rating: +47   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика