Саламат Қутибоев: “Ал Таавон”ни менсимай ҳаракат қилгандик”
28 feb 2017 11:22
News
Саламат Қутибоев: “Ал Таавон”ни менсимай ҳаракат қилгандик”
Ушбу баҳсдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Саламат Қутибоев ўз фикрларини билдирди.
“ОЧЛдаги учрашувлар биз учун қийин бўлмоқда. Ҳозир жамоамиз билан ўйин ритмига кира олмаяпмиз. Балки чемпионатимиз бошланмагани бунга сабаб бўлиши мумкин. “Ал Аҳли” Осиёдаги кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Мени фикримча “Ал Аҳли” бизни биринчи ўйинимизга қараб ҳаракат қилган бўлиши мумкин.
“Ал Таавон”га қарши учрашувда мағлубиятга учраганимиздан сўнг бизни кучсизроқ, деб ўйлаган бўлиши ҳам мумкин. Биз ҳам “Ал Таавон”га қарши учрашувда хотиржамликка берилгандик. “Ал Таавон”ни менсимай ҳаракат қилгандик, десам ҳам бўлади. “Ал Аҳли”га қарши учрашувда тезкор биринчи голни урганимдан хурсандман. Энг асосийси керакли бўлган 3 очкони қўлга киритдик” – дейди “Локомотив” футболчиси Саламат Қутибоев.
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.
Comments