Latest news

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  22 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Муҳаммад Салаҳнинг мавсуми - бу сеҳргарликми? News

Муҳаммад Салаҳнинг мавсуми - бу сеҳргарликми?

Бир йилда 34та соврин - бу қандай амалга ошди?

ЕЧЛ мусобақасида 3 маротаба ҳафтанинг энг яхши футболчиси

Салаҳ бу йилги ЕЧЛ мусобақасида рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди ва энг ҳавфли ҳужумчилар триосининг бири бўлди. Бунинг учун уни 3 маротаба ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Биринчи маротаба гуруҳ босқичида ("Марибор"га қарши учрашувдан сўнг) ва икки маротаба "Манчестер Сити"га қарши учрашувдан сўнг ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлган.



ЕЧЛ мусобақасида ҳафтанинг энг чиройли голи - 2 маротаба

Салаҳ шунчаки ҳужумчи эмас. "Манчестер Сити"га қарши давстлабки учрашувда урган ягона голи Салаҳга ЕЧЛнинг энг чиройли голи номинациясини тақдим этди. Иккинчи маротаба ўз уйида "Рома"га қарши учрашувда урган голи учун эътироф этилди.


АПЛ мусобақасида ой футболчиси - 3 маротаба

Ноябрь, февраль, март. Футбол тарихида ҳеч ким мавсумда кетма-кет 3 маротаба энг яхши футболчи бўлмаган.



"Ливерпуль" энг яхши футболчиси - 7 маротаба

Бу шунчаки кулгили эмас. Овоз бермаса ҳам бўларди.



"Ливерпуль" сафида ойнинг энг чиройли голи - 6 маротаба

Амалда бир хил. Декабрь ойида "Эвертон"га қарши бўлиб ўтган ўйинда урилган гол ойнинг энг яхши голи номинациясида ғолиб бўлиш учун кифоя қилди. Тўп дарвозанинг узоқ бурчагидан жой олган.


Англиянинг профессионал футболчилари Ассоциациясининг ой футболчиси номинациясида 4 маротаба ғолибликни қўлга киритган.

Муҳаммад Салаҳга қадар ушбу совринни Нголо Канте (2016/17), Риёд Маҳрез (2015/16), Эден Азар (2014/15) ва Луис Суарес (2013/14) қўлга киритган.


"Ливерпуль" мухлисларининг талқинига кўра йил футболчиси

Жамоанинг йил футболчиси. Барча мусобақаларда рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилган ва 16та голга ассистентлик қилган. Яна қандай вариантлар бўлиши мумкин?



Африканинг энг яхши футболчиси

У ватани учун қаҳрамон. Мисрни жаҳон чемпионатига олиб чиқди. 34 йил ичида биринчи маротаба Африканинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган мисрлик футболчи.


Британия журналининг талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси

У оммавий ахборот воситаларида чоп этилган энг яхши маълумотлар ва сарлавҳалар сабабчиси.


BBC талқинига кўра Африканинг энг яхши футболчиси

Яна бир нуфузли қитъа мукофоти


АПЛнинг йил футболчиси

FIFA 18 ўйини асосчилари - EA Sports билан ҳамкорликда тасис этилган соврин ғолиби.


Йилнинг энг яхши араб футболчиси



Футболчилар ассоциацияси талқинига кўра мавсум рамзий терма жамоасидан жой олди.



АПЛнинг энг яхши тўпурари  

32та гол. Ҳеч ким премьер-лигада бунчалик кўп гол урмаган. У Алин Ширер, Криштиану Роналду ва Луис Суаресни (барчасида 31тадан гол) ортда қолдирди. Муҳаммад Салаҳ АПЛда 17та жамоа дарвозасини бир мавсумда ишғол қилди. Бир мавсумда бундай натижага ҳеч ким эришмаган.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика