Latest news

15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  1 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  7 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  41 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  1 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  7

Саидов ва Ёқубов «Навбаҳор»да қолади News

Саидов ва Ёқубов «Навбаҳор»да қолади

Бугун мураббийлар штаби футболчиларга дам олиш куни эълон қилди.
Мароқли тарзда дам олиш мақсадида мураббий ва футболчилар бугун Чимён дам олиш масканида бўлишди. Эртадан эса машғулотлар давом этади.

Кеча таркиб иккига бўлинган ҳолда учрашув ташкил қилинди. Мазкур ўйинда «сариқлар» Собир Ҳамидовнинг голи эвазига ғалаба қозонди. Афсуски, таркиблар бизга маълум эмас.

Бугун Иқбол Акрамовнинг келиши ҳақида гап-сўзлар бўлди. Бироқ, бу каби маълумотлар инкор этилди. «Навбаҳор» бу футболчига қизиқмаган экан. Шунингдек, мухлисларимизни Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларнинг тақдири қизиқтираётгани бор гап. Кўнгилни тўқ қилсак бўлади, бу икковлон жамоада қолишади.

Дарвоқе, яна бир гап. Айни пайтда «Нефтчи»да шуғулланаётган ҳужумчи Шерзод Ҳакимов барибир «Навбаҳор»га ўтади, шекилли. Яқин кунларда Ҳакимов йиғинга қўшилиши кутилмоқда.

Чирчиқ йиғинидан сайтимиз учун янгиликларни етказиб бераётган жамоамизнинг етакчи мухлисларидан саналган Набихон ака Абдуғаниевга миннатдорчилик билдирамиз.


Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
lochinlar.asia
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика