Latest news

23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:20Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнгги баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  21 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  25 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман” News

Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”

Ёзги трансфер ойнасида "Навбаҳор"га ўтган Саидазамат Мирсаидов "лочинлар" сайтига интервью берди.

– Ассалому алайкум! Саидазамат, аввало жамоамизга хуш келибсиз!

– Ваалайкум ассалом! Раҳмат!

– “Навбаҳор”га ўтишингиз қандай содир бўлди? Жамоага сизни ким таклиф қилди?

– “Навбаҳор” клубидан менга жорий йил бошидан қизиқиш бор эди. Ўзимда ҳам мазкур жамоадан таклиф бўлгач, “Навбаҳор”да ўйнашга қизиқиш уйғонди. Боиси, клуб ўз олдига юксак мақсад,  яъни, чемпионлик унвони қўлга киритиш мақсадини қўйганди. Биринчи давра баҳслари якунланиб, давралар оралиғидаги танаффус юзага келгач, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовнинг таклифига биноан, жамоа таркибига қўшилдим.

– Жамоамиз сафига қўшилиб, машғулотларда ҳам қатнашишга улгурдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?

– “Навбаҳор”да мени яхши кутиб олишди. Жамоада ички муҳит ҳам аъло даражада экан. Таркибга яқинда кўшилган бўлсам ҳам, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Машғулотлар  аъло даражада ва қизиқарли тарзда кечмоқда.

–  Жамоага мослашиш қийин кечмаяптими?

– Йўқ. Сабаби, таркибдаги деярли барча футболчилар менинг футболдаги акаларим десам, муболаға бўлмайди. Айримлари билан бирга тўп тепган бўлсам, баъзилари билан терма жамоада бирга машғулотлар олиб борганман. Улар менга жамоага мослашиш жараёнида ёрдам беришмоқда.

– Париж - 2024 Олимпиадаси таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

– Олимпиадада кутилган натижага эриша олмадик. Бунинг эса ўзига хос объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Жумладан, ташкилотчиликда ҳам камчиликлар етарлича бўлди. Ҳар куни қийинчиликка дуч келдик, Ўн беш дақиқалик йўлга бир  соатда етиб борар эдик, шунингдек, таомларга ҳам мослашиш қийин бўлди. 

– Олимпиадада ижобий натижа қайд этиб, “плей-офф” баҳсларига йўлланмани қўлга киритишингларга кўпчилик ишонганди. Аммо гуруҳ босқичи ўйинлари олимпиячиларимиз учун омадсиз якунланди. Сизнингча, яхши натижага эришиш учун жамоага нима етишмади, деб ўйлайсиз?

– Терма жамоамиз кучли гуруҳдан жой олди. Гуруҳимиздаги жамоаларнинг ярим финалгача етиб борганлиги буни исботлаб турибди. Бу уларнинг қандай кучга эга эканлигидан далолат. Биз ҳам рақибларга қарши тенгма – тенг кураш олиб бордик. Фақат ҳужумлар ўз якунига етмади.

Менимча, жамоамиз ҳам гуруҳдан чиқишни уддалаганида, ўйлайманки, биз ҳам ярим финалгача етиб борар эдик. Аммо тақдир экан, гуруҳ босқичидан кейин, мусобақани якунлашга мажбур бўлдик.

– “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ва Суперлигадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

– Жамоа таркибидан яхши футболчилар жой олишган. “Навбаҳор” клубида футболни тушунадиган, севадиган раҳбарлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият томонидан жамоанинг ижобий натижаси учун ҳамма шароитлар яратиб берилган. Мураббийлар штабидан ҳам яхши мутахассислар ўрин олишган. Яна бир аҳамиятли томони, “Навбаҳор” мухлислари ҳам футболни севишади, ҳатто машғулотларга ҳам келиб, футболчиларни олқишлаб туришар экан.

Менимча, шундай шароит ва муҳитга яраша, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишимиз зарур. “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман.

Худо хоҳласа, ушбу ниятим амалга ошади.

– Сўнгги сўз ўрнида фикрларингиз...

– “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳамда мухлисларига мени илиқ тарзда кутиб олишгани ва қўллаб-қувватлаб туришгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Айниқса, ишқибозларга шунчалик футболни севиб, жамоага келганимнинг илк куниданоқ ишонч билдиришгани учун катта раҳмат айтаман.

Бундай мухлислар ғалабаларга лойиқлар. Шу боис, биз чиройли ўйинларимиз билан уларни хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Мақсадимизни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика