Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  2 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади News

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 23та ўйин ўтказган ҳимоячи бу йил бошида "Оқ-тепа" клубида пайдо бўлганди. Бироқ тез орада футболчи ва клуб шартномани бекор қилишди. Шундан сўнг Саҳоб Жўраев бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Футболчи олий лигада "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" каби клубларда фаолият олиб борди. Саҳоб Жўраев 6 марта Ўзбекистон чемпиони, 5 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

- Ҳозирги пайтга келиб футболдан анча йироқлашиб кетганман. Ўзимнинг шахсий кичикроқ бизнесим бор. Шулар билан шуғулланиб юрибман. Менда футболга бўлган қизиқиш қолмади. Тўғрисини айтсам охирги 3-4 йилда ўзбек футболининг савияси пастлади ва бу ҳолат менга ҳам таъсир қилди. Инсон ҳамиша ўз ишидан роҳатланиши керак тўғрими? Мен эса нимагадир футбол ўйнаб бундай туйғуни сезмай қўйдим.

Энди "Бунёдкор" орқали мураббийликка ўқимоқчиман. Насиб қилса болаларга бу спорт турини ўргатмоқчиман. Агар мураббийлик лицензиясига эга бўлганимдан кейин "Бунёдкор" иш таклиф қилса шу ерда ишлайман, бўлмаса бошқа клубда фаолият олиб бораман, - дейди Саҳоб Жўраев "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика