Latest news

16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4

Сафар ўйинида “Металлург” таркибидаги йўқотишлар News

Сафар ўйинида “Металлург” таркибидаги йўқотишлар

Мамлакат миллий чемпионатининг 29-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси 5 ноябрь куни Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувда бекободликлар бир қатор йўқотишлар билан майдонга тушишади. Сариқ карточкалар тўпланиб қолганлиги боис ҳимоя чизиғи вакиллари Даврон Каримқулов, Жавлон Мирабдуллаев, таянч ярим ҳимоячиси Алишер Зиёвуддиновлар жамоага ёрдам бера олишмайди. Сўнгги турларда мураббийлар баъзи сабабларга кўра ҳимоячи Александр Ковалев ҳамда ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевлар кўмагидан ҳам фойдалана олмаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Навоийда “Металлург” таркиб борасида жиддий қийинчиликка дуч келади. Ҳар тугул Қўқонда майдондан четлатилган Дониёр Одилов “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборди ва энди таркибга қайтади.

“Қизилқум” – “Металлург” учрашувини тошкентлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда қаршилик Артем Калинин ва пойтахтлик Ришат Нўъмоновлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками Артём Арутюнов.

«Қизилқум» (Навоий) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:О. Толибжонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Нўъмонов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи:А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили:Р. Черников.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика