Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  3 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Сабри Лямуши: “Ал-Жаиш” курашга тайёр" News

Сабри Лямуши: “Ал-Жаиш” курашга тайёр"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қатарликлар иштирок этишди.
Унда бош мураббий Сабри Лямуши ва жамоа етакчиси Сейду Кейта ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу жамоа Осиёнинг етакчи клубларидан бири. Улар ҳақида маълумотга эгаман. Асосан ёш футболчилардан ташкил топган. Яқинда жамоа таркиби яна ҳам ёшартирилгани ҳақида айтишди. Шунга қарамасдан улар назорат учрашувида Осиё Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Чонбук Моторс”ни мағлубиятга учрата олишди. Ушбу ўйинни ёрдамчиларим кузатишди ва керакли маълумотларни тўплашди. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Ал-Жаиш” курашга тайёр. Чемпионатдаги ишларимиз юришмаётан бўлса-да, Осиё Чемпионлар лигасига бу жиҳат асло таъсир ўтказмайди. Биз уйда ўйнаймиз. Ғолиб эса битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шундай экан, “Ал-Жаиш”да кичик устунлик бор ва бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, - дейди Сабри Лямуши.



- Ҳозирги ҳолатда бизни “Бунёдкор”нинг қандай ўйин кўрсатиши эмас, аксинча ўзимизнинг қандай тўп тепишимиз қизиқтирмоқда. Чунки охирги учрашувларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмаяпмиз. Балки Чемпионлар лигаси старти бошқача бўлар. Шунга умид қилган ҳолда эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Сардор Рашидов “Ал-Жаиш” етакчиларидан бири. Уни ўзининг собиқ жамоасига қарши қандай тўп тепиши мен учун ҳам қизиқ. Рашидов – профессионал футболчи ва у майдонда нима қилиш кераклигини яхши билади, - дейди Сейду Кейта.



"Бунёдкор" матбуот хизмати


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика