Latest news

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  26 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Саад Ал Шеҳри: "Кучли рақибдан бир очко олдик" News

Саад Ал Шеҳри: "Кучли рақибдан бир очко олдик"

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи Садд Ал Шеҳри U-23 Осиё чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Японияга қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда 1 очко олганимизни айтиб ўтмоқчиман, бу 1 очко жуда муҳим очко биз учун чунки рақиб жуда кучли эди",- дейди Саад Ал Шеҳри. 

- Барча ўйинларда биринчи бўлимларни яхши бошлаб, кейинчалик жамоа учрашувнинг иккинчи қисмида кучсизланиб бораётгандек таассурот уйғотмоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биринчи бўлимда биз нега бундай фаол ўйин кўрсатамиз чунки биз дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб қуймасликга ҳаракат қиламиз ва бу нормал ҳолат деб ўйлайман.

- Тахминан 75-дақиқаларда сизнинг рақибингиз таркибидаги ўйинчи қизил карточка олиб ўйинни тарк этди ва шундан сўнг сизда 20 дақиқача вақт бор эди, жамоангиз ҳужумлар уюштириб гол уришни ўрнига ҳимоявий ўйин кўрсатди, бу сизнинг услубингизми ёки рақиб кучли бўлгани учун шундай йўл тутдингизми?

- Йўқ кўрган бўлсангиз биз шу вақт мобайнида икки ҳужум уюштирдик ва бу ҳужумлар голли вазиятлар эди, гол уруш учун шунинг ўзи етарли деб ўйлайман. Бизнинг бу ўйинга асосий мақсадимиз ярим ҳимоядан ҳужумни бошлаб кейин ҳужумчиларга етказиб бериш эди аммо ҳужумчиларни мушакларида оғриқ бўлган учун бу режамиз амалга ошмади. Ўйин сўнгида биз икки қанот ҳужумчилари ва икки соф ҳужумчиларни туширдик ва бизда олдинги чизиқда 4 киши ўйнади шунинг учун ҳам қийин бўлди. 1 очко дан қониқдим. Чунки ҳеч нима дан кўра 1 очко яхшироқ, деб ўйлайман.

- Икки кундан сўнг жамоангизни жиддий рақиб кутиб турибди ва жамоангизни қандай равишда бу ўйинга тайёрлашни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги вақтда жамоам тикланиши керак бу биз учун жуда муҳим. Албатта бизда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз бор. Ҳозирги бизга керак бўладиган биринчи нарса бу футболчиларимни тикланиши. Худо хоҳласа шогирдларим кейинги ўйингача тайёр бўлади ва биз 3 очко олган ҳолда кейинги босқичга чиқамиз.

- Турки Аламмарга савол. Сиз U-17,U-19,U-23 ва миллий жамоада ўйнагансиз аммо ҳозирги вақтда қайси жамоада ўйнаш сиз учун қулайроқ?

- Барча ёш тоифасида ўйнаган жамоаларим жуда кучли жамоалар аммо менга ҳозир U-23 ёш тоифасида ўйнаш қулайроқ, деб ўйлайман.                                                                                                                                                                                

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика