Latest news

21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  0 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  1 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  25 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1

СА журналистлари энди ФОРУМДА ва ФОРУМГА оид бошқа хабарлар News

СА журналистлари энди ФОРУМДА ва ФОРУМГА оид бошқа хабарлар

Сайтга келаётган хабарлар сони жуда кўп. Уларнинг аксарияти САда конференция ва блог очиш.
Секин-аста бу босқичга ҳам етиб келамиз. Хабарингиз бор, куни кеча сайтимизда форум ишга тушди. Форумни яхши томони шунда-ки, бу ерда юзлаб одамлар ўзаро фикр алмашишлари мумкин. Айтиб қўяйлик, бу бошланиши.

Бугун "Журналистлар Сиз билан" бўлими ишга тушди. Унда аксар мухлислар талаб истаги инобатга олинган ҳолда 5 нафар ходимимизнинг ўз саҳифаси очилди. Форумнинг бошқа бўлимларидан фарқли равишда "Журналистлар Сиз билан" бўлимида ўқувчи мавзу (тема) оча олмайди. Фақатгина саволлар билан иштирок этади. Бундай қилишдан мақсад, бўлимда кўплаб мавзуларни очилиб кетишидан асраган ҳолда ўқувчиларнинг чалғиб кетмасликларини таъминлаш.

Масалан, Нодирхўжа Юлдашевнинг бўлимида иккита мавзу бор. "Савол ва жавоблар учун" ҳамда "Фотожурналистика". Юқоридаги икки саҳифа орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин. Ёки Бахтиёр Шириновни олайлик. Бу мутахассисга "Статистикадан саволлар борми?" мавзуси орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Хориж футболига Беҳзод Назаров жавоб беради. Нарзулла ҳам хизматингизга шай. Бу ерда Хайрулла Холиқов бор. "Сайт борасида саволлар борми?" Бу бўлимнинг учта мавзуси бўлиб, бири "Лойиҳалар ҳақида фикрингиз, Сиз сайтнинг қандай бўлишини истайсиз?" бўлса, иккинчиси ёшларбоп - "Шогирд тушишни истаганлар учун". "Менинг мақолам" мавзуси орқали мухлислар энди қалам тебратиш имкониятига эга бўладилар. Асосан хориж чемпионатига оид турли таҳлил ва интервью, превьюларни таржима қилиб мавзуга киритинг. Биз эса уни сайтга жойлаймиз.

"Зукко мухлис танлови" бўлимида Бахтиёр Ширинов ҳар чоршанба ўзининг ўткир саволлари билан ўқувчиларни синайди. Бу танлов ҳақида сешанба куни хабар берамиз.

Юқорида айтиб ўтганимдек, бу ҳали бошланиши. Форум қайдномасидан рўйхатдан ўтмаганлар, нима қилиб ўтирибсизлар, тезроқ рўйхатдан ўтинг!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика