Latest news

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  6 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  8 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"СА" ходимлари Муборакда! News

"СА" ходимлари Муборакда!

Аввал хабар берганимиздек, бугун "Машъал" жамоасинининг 30 йиллик юбилей тўйи тантанали равишда нишонланади.
Шу муносабат билан клуб раҳбарияти ОАВга катта эътибор қаратган ҳолда, бир қатор журналистларни Муборак шаҳрига келиб-кетишлари учун қулай шароитларни яратиб берди.

Кеча камина билан бирга "Футбол Экспресс" газетасидан Фирдавсхон ва "Интер Футбол"дан Зафар Қосимов йўлга чиқдик. Соат 18:00да Тошкентдан қўзғалган поезд кеч соат 00:30да Қарши шаҳрига етиб келди. Поезд вокзалида бизни "Машъал" клуби вакили Ўткир ака кутиб олди ва айнан улар билан бирга Муборакка бордик.

Йўлда келиш асносида Ўткир ака билан суҳбатлашиб, гурунглашиб келдик. Анчагина хушчақчақ инсон экан.
Соат 01:45да Муборак шаҳридаги "Престиж" меҳмонхонасига келиб жойлашдик. Айтганча "СА"нинг мотори бўлган Нодирхўжа Юлдашев ва устозимиз Хайрулла Холиқов ҳам шу ерда. Улар биздан бир кун олдин Муборакка келишган.

Бугунги кун режасига кўра, нонуштадан сўнг "Машъал" стадиони яқинида жойлашган сунъий майдонда журналистлар ва академия мураббийлари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ва умуман сафаримиз хусусида имкон қадар кун мобайнида сизларга етказиб бериб туришга ҳаракат қиламиз.   

Муборак шаҳридан
Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика