Рюдигер "Жирона" билан ўйинда иштирок эта олади
29 sep 2023 14:47
News
Рюдигер "Жирона" билан ўйинда иштирок эта олади
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг жароҳати жамоанинг тиббий штаби хавфсираган даражада жиддий эмас.
Журналист Мелькор Руиснинг маълумотларига кўра, германиялик футболчи енгил жароҳат олган. У Испания чемпионати пешқадами "Жирона"га қарши ўйинга қадар тузалиб кетиши эҳтимоли бор.
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти кеча "Лас-Пальмас" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида Рюдигернинг "Жирона"га қарши ўйнолмаслигини айтганди. Бироқ эрталабки тестлар ижобий натижани кўрсатди, бу футболчига баҳсда қатнашиш умидини беради.
"Жирона" – "Реал" учрашуви эртага 21:00 да бошланади.
Link :
Source : Managing Madrid
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments