Рюдигер 2026 йилгача "Реал"да қолиб, сўнгра Саудия Арабистонига йўл олмоқчи
09 mar 12:58
News
Рюдигер 2026 йилгача "Реал"да қолиб, сўнгра Саудия Арабистонига йўл олмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубда 2026 йилнинг ёзигача қолмоқчи, айнан ўша пайтда унинг шартнома муддати якунланади.
32 ёшли футболчига Саудия Арабистони клублари катта қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятининг қолган қисмини Саудия Арабистони чемпионатида ўтказмоқчи, аммо фақатгина "Реал" билан шартномаси якунланганидан кейин.
Рюдигер "қаймоқранглилар" сафида қолишни истайди, чунки у янада кўпроқ совринлар ютишни хоҳлайди. Бундан ташқари, германиялик футболчи кийим алмаштириш хонасида етакчи ҳисобланади ва мухлисларнинг ҳурматига сазовор бўлган.
Ҳимоячи "қироллик клуби" сафига 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Антонио бу пайтда барча турнирларда 141 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчини 24 млн еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : relevo.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments