Latest news

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

"Рух"даги қисқа фаолияти, бош мураббий билан муносабати ва кейинги режалари ҳақида Бобир Абдихолиқов билан интервью News

"Рух"даги қисқа фаолияти, бош мураббий билан муносабати ва кейинги режалари ҳақида Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов 20 февраль куни Украинанинг "Рух" клуби билан шартнома тузганди.

Украинада мавсум якунига етди, бироқ Абдихолиқов "Рух" клуби асосий таркибида умуман майдонга тушмади. Айни пайтда Ўзбекистонга қайтиб келган ҳужумчи championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- "Рух" клуби ҳақида гапириб беринг. У ерда сизни қандай кутиб олишди, шароитлар қандай эди?

- "Рух" жамоаси ўз тарихида биринчи марта Украина премьер-лигасида иштирок этди. Энди шаклланиб бораётган жамоа ҳисобланади. Лекин яратилган шароитлар бўйича МДҲда етакчилардан бири деб бемалол айта оламан. Клубда академияга жуда катта эътибор қаратилган. Яқинда "Рух" "Манчестер Сити" клубига эгалик қилувчи City Football Group компанияси билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Бу ҳам бекорга эмас.




- Илк бор легионер сифатида ўйнадингиз, бироқ "Рух" асосий таркибида биронта баҳсда иштирок этмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Албатта биринчи марта юртимдан узоқда, легионер сифатида фаолият олиб бордим. Мослашишда барибир озгина қийинчиликлар бўлди. Уларни енгиб ўтишга ҳаракат қилдим. Легионер сифатида ўйнаш учун биринчи навбатда футболчилар билан тил топишиб кетишга ҳаракат қилиши керак. Менда футболчилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмади, бундан ташқари клуб бош директори ва спорт директори тезроқ мослашиб кетишимга ёрдам беришади. Афсуски бош мураббий билан тил топиша олмадим. Балки бу "Рух" лигада қолиш учун курашгани ва ўзи билган 12-13 нафар футболчига ишонгани учун шундай бўлгандир. Эътибор қилсангиз захирадан 5 нафар футболчи тушиши мумкин, бироқ бизда 2 ёки 3 футболчи алмашарди холос. Албатта футболчи сифатида ўзимда ҳам айб бўлса керак, бироқ машғулотларда бор кучим билан ишладим. U-21 мураббийи менга ишонди ва бу жамоа сафида бир қатор ўйинларда голлар урдим. Мураббий билан нима учун менга озгина бўлса ҳам имконият бермаётгани ҳақида гаплашмоқчи бўлдим, бироқ негадир ўз қарорини тушунтиришга ҳам уринмади, фақат салом-алик бўларди холос. Ҳар бир футболчи мураббий билан тил топишиб кетиши лозим, клубдан ёки мен, ёки бош мураббий кетиши керак эди. Мураббий клубда қолди ва мен раҳбарияти билан келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилдик. Клуб президенти ва бош директори менинг қолишимни хоҳлашди, бироқ кейинроқ менинг ҳолатимни тушунишди ҳамда омад тилашди. Захирада ўтириб ойлик олиб юраверишни истамадим.

- Украина ва Ўзбекистон футболи ўртасида қандай фарқларни сездингиз?

- Украинада кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор берилар экан. Жисмоний бақувват футболчиларимиз бемалол Украинада ўйнаб кета олишади деб ўйлайман. Фақат "Шахтёр" ва "Динамо" техник, замонавий футбол ўйнашга ҳаракат қилади. Қолган клублар эса ёпиқ, ҳимоявий ўйин кўрсатар экан. Украина чемпионати айни пайтда МДҲда энг кучлиси десак бўлади. Якунланаётган мавсумда Украина клублари еврокубокда МДҲда энг кўп очко тўплашди.


 


- Айни пайтда эркин агентман дедингиз, кейинги мақсадингиз қандай?

- Худо хоҳласа хориждаги фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Мақсадим барибир Европа клубларидан бирида ўйнаш. Бир ҳафта давомида уйда хордиқ чиқараман ва вариантлардан энг маъқулини танлайман. Қишки трансфер ойнасидан фарқли равишда ёзда варинатларни кўриб чиқишга кўпроқ вақт бўлади. Сўнгги турдан кейин Украинанинг ўзидан ҳам таклифлар бўлди, бироқ агар Украинанинг бошқа клубига ўтсам, шартномамни ҳеч қандай товон пулисиз бекор қилишга рози бўлган "Рух"га нисбатан ҳурматсизлик бўлар эди. Шу боис Европанинг бошқа давлатларидан вариантларга эътибор қиламан.


Ниғмонхўжа Нозимов суҳбатлашди

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика