Latest news

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  34 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз" News

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олой" учрашувидан олдин тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч нарсани англатмайди. Биз учун мусобақани яхши кайфият билан якунлаш имконияти бор. Ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз".

- Ушбу баҳс ҳеч нарсани англатмаслигини айтдингиз. "Хўжанд"нинг ОФК кубогидаги иштироки нима учун омадсиз чиқди?

- ОФК кубогида яхши иштирок этишни, гуруҳдан чиқишни режалаштиргандик. "Насаф" билан баҳс ҳал қилувчи бўлди. Рақиб биздан кучлироқ экани билинди. ОФК кубогида аввал ҳам иштирок этган таркибдан ҳозирда фақат Фирдавс Чакалов, Дилшод Бозоров қолган. Бошқалар бундай тажриба йўқ. 

- Жамоанинг муваффақиятсизлигида асосий сабаб нима ва айбор ким? Ижтимоий тармоқларда бу борада кўп фикрлар янграмоқда...

- Ижтимоий тармоқларда фикрлар бўлиши табиий. Биринчи учрашувда ёмон ўйнамагандик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик холос. Жамоадаги айрим футболчиларга тажриба етишмаяпти. Буни бош мураббий сифатида айтяпман. Ҳозир кимнидир айбдорга чиқариш ниятим йўқ. 

- Эртанги ўйин олдидан футболчиларда ғалаба учун стимуль борми?

- Ҳа, албатта. Ўйинни аҳамияти шундаки, гуруҳ босқичини муносиб тарзда якунлашимиз керак. Ҳаёт давом этади. Олдинда бизни чемпионат баҳслари кутмоқда. Ўз ўйинимизни кўрсатиб мақсадимиз сари интилиб борамиз. 

- Жамоада молиявий муаммолар борми?  Трансферлар ойнаси вақтида янги футболчи олинмагани нимага боғлиқ?

- Клуб барчасини қилмоқда. Кичик муаммолар йўқ эмас. Селекция ишлари давом этяпти. Бизда ўйнашга тайёр бўлган футболчиларни ўз таркибимизга олишга тайёрмиз. Биз кучли футболчи ёки легионерни оладиган топ жамоа эмасмиз. Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Тожиктистон терма жамоасига номзод икки нафар футболчимиз бор. Ёшлар учун ушбу мусобақа катта тажриба бўляпти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика