Latest news

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  2 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

Рустам Умаров: "Ўзбекистонда футзални унутиб қўйишгани ачинарли ҳолат" News

Рустам Умаров: "Ўзбекистонда футзални унутиб қўйишгани ачинарли ҳолат"

1-12 август кунлари Индонезия мамлакатида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК футзал клуби ҳам иштирок этади. 18 май куни ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръага кўра АГМК "D" гуруҳида "Мес Сунгун Варзагхан" (Эрон), "Банк Бейрут" (Ливан) ва "Сипар" (Тожикистон) клублари билан ўйнайдиган бўлди.

Осиё чемпионатидаги рақиблар ҳақида Ўзбекистон терма жамоаси ва АГМК клуби посбони Рустам Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик:

- Рустам ака, гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Барчамиз Эрон терма жамоасининг кучини биламиз. Футзал Эронда қандай даражда эканини кўпчилик билади. Агар ўтган йил "Мес Сунгун Варзагхан" клуби Эронда чемпион бўлган бўлса демак жуда кучли ҳисобланади. Клуб таркибига эътибор қилсак Ҳуссайин Тойиби, Алиризо Самими каби футзалчиларни кўришимиз мумкин.

"Банк Бейрут" бир неча йиллардан буён ўзбек клублари билан бир гуруҳдан ўрин олади. Энг қизиғи ушбу жамоани ҳеч қачон юта олмаганмиз. Таркибидан кўплаб футзалчилар Ливан терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг кўпчилиги билан жуда яхши танишман.

Сўнгги йилларда Тожикистон ва Қирғизистонда футзал чемпионатлари ривожланиб бормоқда. "Сипар" клуби биз учун сирли ҳисобланади. Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳ бизга тушди дея оламан.


- АГМК бу йил гуруҳдан чиқа оладими?

- Таркибимиз ёмон эмас. Менимча Осиё чемпионатига яқин янада кучайиб олсак керак. Барчаси бизга боғлиқ. Бу футзал, тўп юмалоқ. Агар кайфият билан ўйнасак барча билан ўйнаш мумкин. Ҳа, гуруҳимиз оғир буни инкор қилмайман. Аммо кўп нарса ўзимизга боғлиқ.  

- Бу йилдан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати янги форматда ўтказилмоқда. Бунга муносабатингиз?

- Жуда қизиқарли тизим. Бу биз учун янгилик бўлди. Ҳар бир шаҳардаги мухлислар футзални томоша қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Бироқ афсуски рақобат камлиги одамни хафа қилади. Асосан 4та клуб чемпионлик учун курашмоқда. Қолган клубларнинг мақсадини тушуна олмаяпман.

- Мухлисларга айтар гапингиз борми?

- Юракни ғаш қилган жиҳат ҳақида гапирмоқчиман. Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Аммо ҳеч бир ОАВ ва телевидение футзални ёритмай қўйгани афсусланарли ҳолат. Дўстларим мендан чемпионат бўлаяптими ўзи деб сўрашмоқда. Кўчада одамлар футзални унутиб қўйишгани жуда ачинарли.  


Нарзуллла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика