Latest news

08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  0 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  2 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  3 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  3 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  63 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   17 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  3

Рустам Умаров: “Жуда ҳам аламли натижа” News

Рустам Умаров: “Жуда ҳам аламли натижа”

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 2-турда мезбон жамоа Колумбия терма жамоаси га қарши ўйинда 3:3 дуранг натижа қайд этди.

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз посбони Рустам Умаров билан ўйин ҳақида ижтимоий тармоқ орқали суҳбатлашдик.  

“Колумбия терма жамоаси билан жуда ҳам зўр ўйин бўлди. Учрашувдан олдин жамоадошларим билан йиғилиб фақат ғалаба қозонишимиз ҳақида гаплашган эдик. Майдонга чиқиб келаётганимизда томошабинлар жуда ҳам кўп эди. Биз уларга эътибор қаратмасдан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ўзимизни худди ўз уйимизда ўйнаётгандек тасаввур қилдик.


Мухлислар уларни эмас бизни қўллаб-қувватлаб тургандек туюлди. Худди Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига ўхшаб кетди. Рақиб дарвозасига иккита гол уриб олганимиз бизга ёрдам берди. Ўзимизга бўлган ишонч янада ортди. Биринчи бўлимда рақиб жамоада ҳам бизда ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Улар мағлубиятга учраётганини билиб ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишди. Ўша вазиятда биз бўш қолган дарвозани ишғол қилсак бўларди. Лекин ушбу вазиятдан фойдалана ололмадик. Иккита хатойимиз туфайли рақиб жамоа футзалчилари дарвозамизни ишғол қилишди. Жуда ҳам аламли дуранг натижа. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак, чунки олдимизда яна битта ўйин бор. Насиб қилса гуруҳдан чиқамиз”, - дейди футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Рустам Умаров.

  
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика