Latest news

19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:23Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  1 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  12 18:45Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  13 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  11 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  6 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0

Рустам Умаров: “Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик” News

Рустам Умаров: “Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик”

Куни кеча футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Озарбойжон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди (3:3). Шиддатли кечган ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионатига тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.

"Озарбойжон футзал терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувини гувоҳи бўлдингиз. Уларда маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар жамланган экан. Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик. Жаҳон чемпионатидан олдин бундай ўртоқлик ўйинлари биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Озарбойжон термасига қарши жамоадошларим жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мағлубиятга учраётган пайтимизда бор кучимиз билан майдоннинг бир қарич ери учун ҳам кураш олиб бордик ва голлар ура бошладик. Баҳсни кўрган бўлсангиз яна ўйновчи дарвозабон билан гол уришга муваффақ бўлдик.

Тайёргарлик аъло даражада ўтмоқда. Бир кунда икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Бир ҳафта олдин жамоадошларим жисмоний машқларни бажарган бўлса биз дарвозабонлар  мураббийимиз Хосе Мария Мендез билан алоҳида машғулотларда қатнашдик. Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинимизни Панама термасига қарши ўтказамиз. Мураббийимиз Мендез ушбу терма жамоани ўйинларини кўрган экан. Ҳозирча мана шу учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу бизнинг сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эмас. Бундан ташқари, биз Эронда Эрон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказсак, Португалия ва Испания терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Айтиб ўтганимдек, ушбу терма жамоаларга қарши ўртоқлик баҳслари биз учун жуда ҳам муҳим. Чунки бу терма жамоалар дунё рейтингида юқори ўринларда туради. Панамани қандай даражада эканлигини кўрмаганман, билмайман ҳам. Оддий терма жамоалар Жаҳон чемпионатига чиқишмайди.

Тўрт йил аввал Португалия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. Ўшанда ҳам салбий натижани қайд этмаганмиз. Биринчи баҳсда (2:5) ҳисобида мағлуб бўлган бўлсак, жавоб учрашувида (1:2) ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин ўша пайтда Рикардиньо йўқ эди”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси посбони Рустам Умаров.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика