Latest news

10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  0 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  12 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  8 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1

Рустам Умаров: “Бизга юклатилган вазифани аъло даражада уддаладик деб ўйлайман” News

Рустам Умаров: “Бизга юклатилган вазифани аъло даражада уддаладик деб ўйлайман”

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 2–турни Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказшди (2:1).

Ушбу учрашув якунланганидан сўнг биз Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонидан интервью олдик.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Авваламбор барча ўзбек футболи мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам жуда оғир ўтди. Қирғизистон терма жамоаси учун ғалаба сув ва ҳаводак зарур эди. Албатта биз учун ҳам. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб олганимиз жуда яхши бўлди. Биз кўпроқ уларни прессингда ушлашга ҳаракат қилдик. Лекин улар бизнинг прессингимиздан чиқишга ҳаракат қилишди. Қайсидир манода улар буни уддалашди.

- Ўтказиб юборилган голга муносабатингиз?
- Очиғини айтадиган бўлсам ушбу голда барчанинг айби бор. Мураббийларимиз марказни ёпинглар деб айтишади. Афсуски шу ерда қўпол хатога йўл қўйдик. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз

- Кейинги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Кейинги ўйинни Ливан терма жамоасига қарши ўтказамиз. Ушбу ўйин биз учун ҳеч нимани ҳал қилмайди. Биз ўзимизга юклатилган вазифани аъло даражада уддаладик деб ўйлайман. 
 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика