Latest news

14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  0 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  13 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади" News

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"

Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолган "Андижон" мавсумнинг сўнгги турида "Навбаҳор" билан беллашади.

"Бобур Арена"да "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган "бургутлар" энди йилни чиройли якунлашга ҳаракат қилади. Шу ўринда биз жамоанинг ёш ҳужумчиси Рустам Турдимуродовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Динамо" билан ўйин ҳужумларга бой ўтди. Йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада қийин бўлди дея оламан. Биз учун ғалаба зарур эди, боиси мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Иккинчидан жорий мавсум "Бобур Арена"даги охирги ўйинимизда майдонни юқори кайфиятда тарк этиш ёқимли бўлди. Бу мавсумда кўпроқ ўйин амалиёти берилди. Катта футбол тафтини анча яхшироқ ҳис қила бошладим. Қолаверса, кубокда ғолиб чиқдик. Ўз голларим билан ҳисса қўшдим. Яна бир жиҳат, Андижон мухлислари "Ултрас бургутлар" бу йил ёндиришди. Финалда ҳамма жойни қизил ранг қоплади. Барчаларига раҳмат деб қоламан.

Тўғри, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Аммо "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Улар финалдаги мағлубият алами билан тушишади. Биз буни биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз",- дейди Рустам Турдимуродов.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика