Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Рустам Турдимуродов: "Дербини ютишимиз шарт эди. Мураббийлар менга имконият беришмоқда, мен эса уларнинг ишончини оқлашга максимал тарзда ҳаракат қиляпман" News

Рустам Турдимуродов: "Дербини ютишимиз шарт эди. Мураббийлар менга имконият беришмоқда, мен эса уларнинг ишончини оқлашга максимал тарзда ҳаракат қиляпман"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "Андижон" футболчиси Рустам Турдимуродов сайтимизга интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.

- Ўйин биз кутганимиздан қийинроқ бўлди. Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиз бизга ишонч берди. Чиройли ғалабага эришдик.

- "Андижон" мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди, лекин кейинчалик кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олмади. Ушбу нохуш серия айнан "Навбаҳор" қарши учрашувда якунланишига нима сабаб бўлди?

- Узоқ вақтдан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Дербини ютишимиз шарт эди. Мураббийлар танлаб услуб ва футболчиларнинг иштиёқи бугунги ғалабанинг асосий омиллари бўлди.

- "Андижон"да ҳужум чизиғидаги рақобат анча кучли, лекин шунга қарамай сиз сўнгги учрашувларда кўп гол урмоқдасиз. Александр Хомяков бир нечта учрашув аввал ҳужумчилар ҳозирча ишончни оқламаяпти деган эди. Бош мураббийнинг гаплари сизга таъсир қилдими?

- Мураббийлар штаби менга ишонч билдиришди ва имконият беришни. Мен тақдим этилган имкониятдан 100% фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Бош мураббийимизнинг гапларини яхши маънода қабул қилдим. Рақобат ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Биз барчамиз бир жамоамиз. Бири акам, бири укам. Жамоада барчаси яхши.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика