Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Рустам Нартажиев: “Флитвуд Таун”да бўлиб жуда катта тажриба орттирдим” News

Рустам Нартажиев: “Флитвуд Таун”да бўлиб жуда катта тажриба орттирдим”

Ўқувчиларимизга яхши маълумки, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси шу йилнинг ёзида Англиянинг “Флитвуд Таун” клуби билан ўзаро расмий ҳамкорликни йўлга қўйганди.

Бунинг натижасида тошкентликлар ёшлар жамоасида ўйнаб келаётган икки нафар футболчисини Англияга юбориб, уларни европа футболидан ҳамнафас бўлиб қайтишларига замин яратди.

“Флитвуд Таун”нинг ёшлар жамоасида бўлиб қайтган ҳамюртларимиз Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров бундай имконият туғилганидан жуда мамнун эканлигини яшириб ўтирмади. Иқтидорли футболчиларимизнинг Тошкентга қайтиб келганидан хабар топгач, суҳбат қилишга уриндик. Бу борада дастлаб Нортожиевни безовта қилдик. Дарвоқе, ушбу футболчининг марҳум Низом Нортожиев билан ҳеч қандай қариндошлик ришталари йўқлигини айтиш жоиздир.


- Рустам, Англиядан қачон қайтиб келдинглар?
- Туманли Альбиондан 12 декабрь куни Тошкентга қайтиб келдик.

- Миллий чемпионатининг савияси борасида дунёнинг топ давлатларидан бири бўлган Англия сафари таассуротлари бизнингча илиқ бўлса керак?

- Албатта. Англияда 3 ой вақт бўлиб, олам-олам таассуротлар билан қайтдик. Футболга бўлган эътибор, об-ҳавоси, одамларнинг бир-бирига бўлган муносабати менга жуда ёқди.

- Янги муҳитга кўникиб кетиш қийин бўлмадими?

- Бунгача Англия давлати ҳақида фақат, ўқиганмиз, эшитганмиз. Лекин бирор маротаба ҳам бормадик. Тўғриси, Англия менга жуда ёқди. Айтарли ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмадик.

- Тил борасида унчалик ҳам муаммога дуч келмаганга ўхшайсиз. Шундайми?

- Бунгача инглиз тилини мукаммал билмасдим. Ҳар холда тушунча бор эди. Лекин бемалол суҳбатлашиб кетишга қийналардим. Англияда 3 ой муддат бўлиб шу вақт оралиғида тилни ҳам пухта ўрганиб олдим.

- Клуб томонидан сизларга бўлган эътибор ҳам юқори даражада бўлгандир?

- Ҳудди шундай. Нафақат бизга балки умуман ўзлари учун ҳам шароитлар жуда зўр. Машғулот майдони, мураббийлар... ҳаммаси тўла-тўкис қониқтирди.

- Уларда машғулот чоғида кўпроқ нимага эътибор қаратилади?

- Асосан жисмоний жиҳат устида ишланади. Шунинг учун ҳам Англиядаги футболчилар жисмонан бақувват экан. Техника борасида эса унчалик эмас. Бу борада улар билан бемалол рақобатлашиш мумкин.


- “Флитвуд Таун”да болалар футболига ҳам эътибор юқорими?
- Ҳа, уларнинг академиясида иш қизғин эканлигига амин бўлдик. 8 ёшдан бошланади. Ҳар бир ёш учун алоҳида алоҳида гуруҳлар ташкил этилган. Машғулот майдони етарлича. Мураббийларнинг деярли ҳаммаси Англиядан экан.

- У ерда бир қатор синов-назорат ўйинларида иштирок этганинглар ҳақида маълумотлар бор. Бунга ўзингиз ёрдамингизда аниқлик киритиб олсак.

- Клубнинг мавсум аввалида қилган рўйхатидан ўрин олмаганимиз боис, расмий учрашувларда иштирок эта олмасдик. Шу боис мураббийлар бизни назорат ўйинлари орқали синаб кўрди. Ҳаммаси бўлиб 4та баҳсда иштирок этдик. “Эвертон”, “Астон Вилла”, “Карлайл Юнайтед” каби таниқли клубларга қарши ўйнадик.

- Мазкур ўйинлар орқали тажрибангизни оширган бўлиши турган гап?

- Фикрингизга қўшиламан. Шубҳасиз бу каби кучли рақибларга қарши баҳсларда иштирок этиб, катта ўсишга эришдим деб ўйлайман. Англияда ўтказган вақтларим мен учун қадрли ва самарали кечди. Шу фурсатдан фойдаланиб “Локомотив” клуби раҳбариятига бизга ушбу сафарни, имкониятни яратиб бергани учун миннатдорчилик билдираман.

- “Флитвуд Таун”да ўзбекистонлик футболчилардан ташқари яна бошқа давлатлардан ҳам ўйинчи келганми?

- Ҳа, бу клубда биргина Прохоров иккимиз бўлмадик. Биздан ташқари Франция, Шотландия ва Америка давлатларидан келган футболчилар ҳам бор эди. Улар билан дўстлашиб кеттик. Умуман олганда қисқа фурсат ичида ҳамма йигитлар билан дўстона алоқани йўлга қўйдик. Кейинчалик ҳам бир-биримиздан хабар олиб турадиган даражада, доимий алоқани йўлга қўйиб олдик. Насиб қилса кейинчалик ўша йигитлар билан Европанинг топ клубларида бирга ўйнармиз.

- Сиз дарвозабонсиз. Шундай экан у ерда махсус мураббий билан ишлаган бўлсангиз керак?

- Ҳудди биздаги каби Англияда ҳам машғулотнинг қанчадир қисмини дарвозабонлар мураббийи билан ўтказдик. Мураббийимиз ҳар бир шогирди билан жиддий ишлади. Ўз ишига профессионал эканлиги кўриниб турарди.


- “Флитвуд Таун” клубининг тарихи билан ҳам танишиб чиқдингизми?
- Албатта. Бу клуб ўзининг бой тарихига эга. 1908 йили ташкил этилган экан. Кўплаб футболчиларни етиштириб келмоқда. Таниқли собиқ футболчи Барди ҳам бундан уч йил муқаддам айнан “Флитвуд Таун”нинг етакчиларидан бири бўлганлигини айтишди.

- Энди Англияга яна борасизларми?

- Буни раҳбариятдан сўраш керак. Қайтиб бориш тўғрисида ҳозирча бизга айтишмади.

- У ҳолда “Локомотив”нинг асосий таркибига қўшилсангиз керак. Лекин бу ерда ҳам сизни жиддий рақобат кутиб турибди?

- Ҳа, буни яхши биламан. Асосий дарвозабонга айланиш учун яна кўп ишлашим керак. “Локомотив”да тажрибали голкиперлар жамланган. Албатта улар билан бўладиган рақобат ҳам енгил бўлмайди. Лекин мен ҳам жиддий курашаман. Машғулотларда астойдил ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман.

- Шу ўринда биринчи мураббийларингизни ҳам эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўларди?

- Яхши бўларди. Ўзим 1996 йили Тошкент шаҳрида туғилганман. Илк мураббийим Бородавкин Валерий Васильевич бўлган. Кейинчалик эса Суннатилло Абдурасулов қўли остида шуғулланганман. Кези келганда мураббийларимга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан.
 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика