Latest news

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  21 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  84 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  14

Рустам Мирсодиқов: "Тўп нима учун дарвозага кирмади? Тўпдан сўраш керак" News

Рустам Мирсодиқов: "Тўп нима учун дарвозага кирмади? Тўпдан сўраш керак"

"Олмалиқ" - "Металлург" (3:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда биринчи бўлиб меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.

"Аввало янги стадион билан барчани табриклайман, жуда кўп мухлислар учрашувни кўриш учун келди.

"Металлург"нинг мақсади Бекобод халқига ёқадиган ўйин намойиш этиш. Агар бугун Шаҳзодбек Нурматов охиригача ўйнаганида натижа бундай бўлмасди деб ўйлайман. Бундан ташқари учта футболчимиз тиббий кўрикдан ўта олишмади.

Жисмоний томонлама яхши ўйнадик, агар ҳакам бугун 10 дақиқа қўшиб берганида ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди (кулади).

Шохназар Норбековни икки йил олдин Виктор Жалилов тавсия қилганди. Уни синаб кўриб дастлаб ўринбосарлар сафида, кейин ўтган йил асосий таркибга жалб қила бошладик. Ўтган йил Аҳмаджон Мусаев Норбековни терма жамоа йиғинларга чақирганди. Қишда унга "Бунёдкор"дан таклиф тушди, бироқ ўзи Бекободда ўйнашни истади.

Бугун мен шогирдларимга очиқ ўйин намойиш этишни тайинладим. Сабаби ўйинни кўриш учун жуда кўплаб мухлислар келишган, уларга ёқадиган ҳужумкор баҳс ўтказишга уриндик.

Тўп нима учун дарвозага кирмади? Буни тўпдан сўраб кўриш керак (кулади)

"Металлург" сафида энг яхши ўйин кўрсатган футболчи деб Алишер Зиёвуддиновни айтган бўлардим.


Хайрулла Холиқов ёзиб олди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика