Latest news

19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1

Рустам Мирсодиқов: "Навоийга асосий плеймейкер ва Зоҳид Абдуллаевсиз келгандик" News

Рустам Мирсодиқов: "Навоийга асосий плеймейкер ва Зоҳид Абдуллаевсиз келгандик"

“Қизилқум” – “Металлург” жамоалари учрашувидан кейин “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- Нечанчи ўйиндирки таркиб борасидаги муаммолардан қутила олмаяпмиз. Ўнг қанот ҳимоячимиз энди энди индивидуал шуғилланишни бошлаётган бир пайтда Навоийга асосий плеймейкеримиз Аюбхон Нўъмонов ҳамда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаевларсиз келдик. 

Машғулотлар жараёнида оғриқ безовта қилгани боис асосий дарвозабонимизни сўнгги дақиқаларда заҳирада қолдиришга мажбур бўлдик. Кўраяпсизми, таркибда қанча бўшлиқларни бекитишимиз лозим эди. Бугун ютқазган бўлсакда ёшларимизнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Муҳаммаджон Султонов олий лигадаги биринчи голини урди. Улуғбек Худоёров, Аброрбек Тошқўзиевлар ҳам ўйинга яхши қўшилиб кетишди. Баъзи вазиятларда тажрибасизлигимиз, озгина тезликда, фикрлашда ютқазишимиз боис имкониятни бой бердик деб ўйлайман.

Навоийга асосий плеймейкеримиз Аюбхон Нўъмонов ҳамда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаевларсиз келдик

Чемпионатнинг охирги турини уйда ўтказамиз. Насиб бўлса, унгача асосий таркиб ўйинчилари сафимизга қайтишади. Чиройли, ҳужумкор ўйин билан мухлисларимизни албатта хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Рустам Тўхтамуродович.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика