Latest news

07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  31 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  11 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2

Рустам Мирсодиқов: “Камолиддин Кенжаевга аталган ҳайрия акциясида иштирок этаман” News

Рустам Мирсодиқов: “Камолиддин Кенжаевга аталган ҳайрия акциясида иштирок этаман”

"Металлург" - "Пахтакор" (2:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов қатнашди.
“Эмоция ёмон нарса, футболчиларимиз қизишиб кетди шунинг учун қизил карточка олдик. “Пахтакор”ни ўйин сифати яхшилиги боис бизга яна битта ўйинчи этишмади. Каримқулов озини жиловлай олганида шундай бўлмасди. Хато қилдик ва ютқаздик", - деб гап бошлади Рустам Мирсодиқов.

- Ҳисоб тенглашгандан кейин ҳимояга ётиб олдинглар, рақибни ҳужум билан ушлаб туриш мумкин эдими?
- Албатта, аммо бу вазиятда бизга қийин эди. Бу ерда класс ўз сўзини айтди.

- Камолиддин Кенжаевга бағишланган ҳайрия акцияси бошланди, унда иштирок этасизларми?
- Бизнинг ҳисоб-китобимиз тийин-тийинигача ҳисобланган. Аммо шахсан менинг ўзим иккита маошимни беришга тайёрман. Футболчиларимиз ҳам ўз хиссаларини қўшадилар.

- Бугун футболчиларни ҳуқуқини ҳимоя қиладиган ташкилот очиш керак деб ўйлайсизми?
- Нафақат футболчи балки мураббийларни ҳам. Чунки аксар жамоалар мураббийларини қўлқопдек алмаштиряптилар.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика