Рустам Мирсодиқов: "Бухоро" футболчилари руҳан синиб қолишган"
19 jun 2015 13:13
News
Рустам Мирсодиқов: "Бухоро" футболчилари руҳан синиб қолишган"
“Бухоро” - “Металлург” (0:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
“Бугун жуда иссиқ ҳавода ҳар иккала жамоа футболчилари жуда қийналишди. Бугун биз ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ҳисоб анча йирик бўлишига қарамай, бу ғалабани жуда қийинчилик билан қўлга киритдик.
Рақиб жамоа анча мазмунли ўйнади, лекин футболда сен урмасанг сенга уришади деган нақл бежизга айтилмайди ва барча бу гапларнинг исботини кўрди. Бизда 4-5 та имконият бўлди ва шулани 3 тасини голга айлантирдик. “Бухоро”да биздан ҳам кўпроқ имконият бўлди, лекин улар гол уришни уддасидан чиқишмади.
Рақибимизнинг биздан олдинги бир нечта учрашувларини кўриб, таҳлил қилгандик. Анча жиддий рақиб эканлиги “Локомотив”га қарши учрашувларини кўрибоқ билардик. Менимча бухороликлар руҳан синиб қолишган. Ўйин борасида доим барча рақибларига нисбатдан устунлик қилишади, лекин охир-оқибат ютқазиб қўйишяпти. Бугун ҳам шунинг гувоҳига айландик” – дея ўз сўзини якунлади Мирсодиқов.

Link :
Source : pfcbuxoro.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments