Latest news

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  28 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

Рустам Мирсодиқов: "Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди" News

Рустам Мирсодиқов: "Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди"

"Металлург" - "Динамо" учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўз фикрларини билдирди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Иккинчи даврани кутилмаган жароҳатлар, таркибдаги йўқотишлар ҳамда футболчиларнинг функционал ҳолати билан боғлиқ бўлган муаммолар боис муваффақиятсиз ўтказаётган жамоамиздан ишқибозлар фақатгина ғалаба кутишаётганди десам, янглишмайман. Бу сафар ҳам таркибни тузишда қийинчиликка дуч келдик.

“Бунёдкор” билан ўйинда ҳужумчимиз Шаҳзодбек Нурматов жароҳат олганлиги боис майдонга туша олмаган бўлса, Мирғиёс Сулаймонов сариқ карточкалар боис мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказиб юборди. Яна бир ҳужумчимиз Сардор Расулов эса бетоб эди. Хуллас, ҳужум чизиғига ёшлар терма жамоамиз назоратида келаётган Шоҳназар Норбековни туширдик ва у умидимизни оқлади. Тажрибали ярим ҳимоячи Руслан Вагапов ўзини кўрсатди. Футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ муаммолар ортда қолди деб умид қиламан.

Бугун футболчилардаги иштиёқ эвазига 3 очколик бўлдик. Кейинги ўйинларгача асосий футболчиларимиз майдонга қайтишса, мухлисларимизни албатта хурсанд қилишда давом этаверамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика