Latest news

12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  1 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  0 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  55 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14

Рустам Минниханов: "Рубин" бу - "қиммат ўйинчоқ" News

Рустам Минниханов: "Рубин" бу - "қиммат ўйинчоқ"

Татаристон президенти Рустам Минниханов, "Бизнес-Онлайн"га "Рубин" бош мураббийи Қурбон Бердиев ва вице-президенти Камил Исхаковни нима учун ўз вазифаларидан озод этканлиги ҳақида интервью берди.
- Аввало ҳаммага тушунарли бўлиши учун бир нарсани айтиб ўтай, биз эски қўлга киритилган ютуқлар билан яшамаймиз. Биз бугун ва эртанги кунимиз билан яшаймиз. Қурбон Бакиевич ва Камил Шамильевичнинг хизматларини инобатга олган ҳолда айтишим мумкинки, сўнгги пайтларда "Рубин"да бўлган воқеаларни яхши деб айта олмайман. "Рубин"да янгича иш юритишни бошлашимиз керак. Табиийки, "fair play" қоидаларига асосан. Бу ўта қийин вазифа, аммо уддаласа бўлади. Бу билан Валерий Сорокин шуғулланишни бошлаб юборди.

Қурбон Бердиев ўзи учун янги иш топишига ишонаман. Энди клубни ҳар бир ҳаражатини билишимиз керак. Янги давр, янгича вазифаларни қўяди. Айни кунда клубнинг "касаллиги" газак олиб кетган. Менимча бу ҳолни ҳар ким ўзича талқин қиляпти.

Валерий Сорокин ҳам истеъфо сўради. Лекин у ўзи бошлаган ишни тугатиши лозим. Клуб янги жамоа тузиб, янгича иш бошлаши керак. Бу Республикамиз учун катта босим ва "қиммат ўйинчоқ". Лекин биз "Рубин"ни молиялаштиришдан тўхтамаймиз. Бу ишни доимо қўллаб-қувватлаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика