Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Рустам Меҳмонов: "Гадоев камида 45 кун майдонга туша олмайди" News

Рустам Меҳмонов: "Гадоев камида 45 кун майдонга туша олмайди"

Кеча Ўзбекистон Кубогининг ярим финал жавоб учрашувида "Насаф"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Шохруҳ Гадоев оёғидан жиддий жарохат олиб, майдонни шерикларидан эртароқ тарк этишга мажбур бўлди.
Шундан сўнг, миллий терма жамоамизга номзод бўлган Гадоевни катта эхтимол билан бир ой муддатга сафдан чиққани хусусида маълумотлар тарқалди.

Бунга аниқлик киритиш мақсадида "Насаф" клуби шифокори Рустам Меҳмонов билан боғландик.

- Рустам ака, кеча Шохруҳ Гадоев жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Айтингчи унинг жароҳати қай даражада жиддий?
- Ҳа, афсуски кечаги ўйинда Шохруҳ оёғидан жиддий шикастланди. Жароҳат олган пайтидаёқ уни шаҳардаги клиник шифохонага олиб бордик, ва у ерда жароҳат олган ўнг оёғини рентген қилдирдик. Шундан сўнг маълум бўлдики, Гадоевнинг ўнг оёғидаги, болдирининг пастки кичик суяги синган. Шу боис уни гипс қилишга мажбур бўлдик.

- Даволаниш жараёни қанча муддатни ўз ичига қамраб олади?
- Энди футболчимиз камида 45 кун майдон ташқарисида бўлади. 25 сентябр куни бўлиб ўтадиган Кубок финалида ҳам Гадоевнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Энди бу масала жароҳатнинг қанчалик тез битишига боғлиқ бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика