Latest news

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  3 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  2 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  1 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Рустам Дўрмонов: "Келгусида ҳам бундай учрашувлар кўпроқ бўлишини истаймиз" News

Рустам Дўрмонов: "Келгусида ҳам бундай учрашувлар кўпроқ бўлишини истаймиз"

Кеча Янгиқўрғон шаҳарчасида бўлиб ўтган "Динамо" - Фарғона фахрийлари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўз вақтининг таниқли ҳужумчиларидан бир бўлган Рустам Дўрмоновни суҳбатга тортдик.
- Бугунги хотира учрашуви деймизми ёки шоуми асосийси ўйинни ташкил этилгани жуда ҳам ажойиб иш бўлди. Чунки илгари бирга ўйнаган жамоадошларимиз билан бугун учрашиб, дийдорлашдик. Бунинг учун ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан, - деб гап бошлади Рустам Дўрмонов.

- Келгусида ҳам бундай учрашувлар кўпроқ бўлишини истаймиз. Бугун стадионга келган томошабинларга ҳам учрашув ёқди деб ўйлайман. Улар илгари ТВ орқали кўрган таниқли футболчиларини бугун бевосита стадионда кўришга муваффақ бўлди. Асосийси туман ахолисида катта қизиқиш уйғотди. Улар бундан хурсанд. Бу энг катта бахтдир.

- Бугунги учрашувда фахрийлар жамоасидан ким энг яхши ўйин кўрсатди?

- (Кулиб) Бизга мураббийлик қилганларни айтган бўлардим. Баҳром Ҳакимов билан Тоҳир Кападзе ютди бугун.

- Сизни олдин "Пахтакор" фахрийлар жамоасида ҳам ўйнаганингизни кўрганмиз. Айтингчи ўзи аслида Фарғона фахрийлар жамоасидан ўйнайсизми ёки...?
- "Пахтакор" фахрийлар жамоаси аъзосиман. 17 май куни "Қайрат" билан Тошкентдаги "Жар" стадионида ўйнаймиз. Фарғонага таклиф этишгани учунгина келдим холос.

- "Пахтакор" билан Фарғона фахрийлар жамоасини таққослаганда тошкентликлар кучлироқ бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Тошкентда фахрийлар чемпионати бор-ку! 4та фахрийлар жамоаси бор. Кун ора йиғилиб футбол ўйнаб турамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика