Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  6 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  61 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди News

Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи асосида Ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасининг навбатдаги мажлиси чақирилиб, унда Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлиги юзасидан якуний қарор қабул қилинди.

Шу йилнинг 16 сентябрида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Олий Лига 21-тури доирасидаги “Бухоро”-“Динамо” учрашувини бошқарган Рустам Бобомуродовнинг ҳакамлигини ЎФФ ҳакамлар ва инспектор илмий-услубий таъминоти бўлими кўриб чиқди. Бўлим бошлиғи Артём Арутюнов якунда Рустам Бобомуродовга қониқарсиз 4 балл қўйди.

Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин қўмита йиғилишида сўзга чиқиб Рустам Бобомуродов масаласи бўйича “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси” асосида қарор қабул қилишни таклиф қилди. Натижада олий лиганинг 21-тур ўйинлари доирасида ўтказилган “Бухоро”-“Динамо” ўйинида бир неча жиддий хатоларга йўл қўйган Рустам Бобомуродовнинг хизмат ҳақи юз фоизга камайтирилиб, ҳакамликдан бутунлай четлатилди.

Алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонасига Рустам Бобомуродовнинг масаласи юзасидан қандай қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг оқими кучайган эди.

Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика