Latest news

17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  1 17:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  27 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  25 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Рустам Ашурматовнинг онаси: "Фарзандларимиз бизнинг фахримиз!" News

Рустам Ашурматовнинг онаси: "Фарзандларимиз бизнинг фахримиз!"

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландиядан Ўзбекистонга қайтиб келди. Ёшларимизни ота-оналари, яқинлари, мухлислар ва ОАВлари кутиб олди.
Фурсатдан фойдаланиб Рустам Ашурматовнинг онасидан интервью олдик.

"Фарзандлар камолини кўриш, уларнинг орқасидан рахматлар эшитиш ота-оналар учун таърифлаб бўлмас қувонч. Ўғлим Рустамжоннинг шундай дўстлари, мухлислари борлигидан бошим кўкларга етди.

Рустамжон ёшлигидан бошқача меҳрли, беғубор бўлиб ўсган. Боғчада пайтлариданоқ устоз-мураббийларидан рахмат эшитишни бошлаганман. Дадам набирасининг футболчи бўлишини жуда хоҳлаганлари учун уни олти ёшида футболга олиб борганлар. Тоғаси ҳам футболчи бўлганлиги, бу касбнинг оғир тарафларини кўриб юрганим учун аввалига рози бўлмагандим. Лекин Рустамжоннинг ўзи қийинчиликлардан, меҳнатдан қочмади. Шу сабабли ҳам бугун юксак натижаларга эришиб бизни жудаям қувонтиряпти.

Айни дам қора кўзини кутаётган ҳар бир онанинг кечинмаларини бирдек ҳис қиляпман. Йигитлар озмунча ҳаракат қилишмади, Осиё давлатлари ичидан ярқ этиб чиқишганининг ўзи биз учун чексиз ғурур ва ифтихор бўлди. Бахтимизга доим соғ-омон, юртимизнинг фахри бўлиб, бахтли замонларда ўйнаб-кулиб юришсин. Фарзандларимиз бизнинг фахримиз!".


Гулшан Саъдуллаева ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика