Рустам Ашурматов: "ЖЧ-2013 менга пойдевор бўлди"
04 nov 2013 11:33
News
Рустам Ашурматов: "ЖЧ-2013 менга пойдевор бўлди"
БАА яшил майдонларида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз ҳам иштирок этиб ижобий натижага эришганидан хабарингиз бор.
Ушбу терма жамоамиз шарафини бизга эски таниш 2 - рақам остида ҳимоя қилган ҳимоячимиз Рустам Ашурматов билан суҳбатлашдик.
- Рустам биринчи бўлиб БААда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2013 якунлари ва хулосалари ҳақида айтиб ўтсангиз.
- Худога шукур керакли натижага эришмаган бўлсак ҳам ижобий натижа билан ортга қайта олдик. Мухлислар кутган натижага эришдик дея олмайман лекин қўлимиздан келганча чиройли ҳаракат қилдик. Футболчиларимиздан баъзилари кучли клубнинг селексионерлари кузатуви остида бўлиб келажакда ушбу мусобақа уларнинг катта фаолиятига ижобий таъсир ўтказади десам бўлади.
Ўзим ҳақимда тўхталадиган бўлсам , ўзим ҳам ёмон ўйин кўрсатдим дея олмайман. Имкониятим етгунча ҳаракат қилдим. Келажакда ушбу турнир мен учун катта пойдевор бўлиши керак ва пойдевор бўлади деб ўйлайман.
- Бевосита ўзингизга тўхталадиган бўлсак. Сиз ўзингиз ўйинингиздан қай даражада кўнглингиз тўлди ёки ўз ўйингиздаги хато ва ютуқлар нимада деб ўйлайсиз?
- Баъзи бир вазиятларда хато ҳам қилдим, баъзи бир вазиятларда яхши ҳаракат ҳам қилдим. Асосийсини айтадиган бўлсам ўзимни ўйинимдан 100% қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳали кўриб чиқиш учун вақтни ажрата олмадим. Ҳозирда Самарқанддаги турнирда иштирок этмоқдамиз ва қайта кўриб чиқишим шарт.
- Ҳаммамизга маълумки ўсмирларимиз нимчорак финалга қадар етиб келиб қайсидир маънода ҳаммани хурсанд этди. Шунга қарамай Гондурасга учралган мағлубият ва нимчорак финалда қолиб кетиши ўтган мундиалда ўсмирларимиз кўрсатган натижа билан бевосита қиёсланади. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Бу албатта ижобийдир. Ҳалқимиз яхши натижаларга кўникиб қолган ва биз буни бажаришим керак эди. 1994-йил тўғилган ўсмирларимизда иборат терма жамоамиз чорак финалгача мувaффақиятли етиб борган эди. Бизда яна шундай босим бор эдики биз бу натижага нафақат эришишимиз балки бундан ортиғини ҳам амалга ошириш босими бор эди. Буни яхши ҳис қилгандик ва бизга мана шу босим ҳам салбий рол ўйнади дея оламан. Нимчорак финалдаги асабийлик бунда кўринди. Бизни олдимизда ярим финалга чиқиш вазифаси бор эди ва шуни ҳисобига уларни , бошқачароқ айтганда соясида қолиб кетдик. Яна шуни қўшимча қилишим мумкинки аввалги ўсмирларимиз кучли саккизликка кирган бўлса ҳам улардан деярли барчаси кўринмай кетди. Бизнинг терма жамоада бундай бўлмаслиги керак. Улардан кўпчилиги катта клубларда ўйнашга муносибдир.
- Мундиалдан сўнг кўринмай кетган ўсмирларимиз ҳақида гап кетганда бу борада сизда қандай таклифлар бўлди ёки ушбу жамоадаги бошқа бир футболчиларга?
- Айнан менга аниқ бир таклиф билан чиққан клуб ҳақида эшитганим йўқ. Шунга қарамай бир неча жамоадошларимга аниқ таклифлар бўлгани ва келишувлар бўлгани ҳақида хабарим бор. Бундан хурсанд бўлдим ва ҳозир айнан кимларнинг қайси жамоага таклиф этилгани борасида айта олмайман. Яқин вақтлар ичида бу ўсмирларимизда бир нечтаси хориж клубларига йўл олса ажабланмайман. Бу борада аниқ таклифлар бўлган ва яқинда барчаси аста секинлик билан маълум бўлади.
- Ўсмирларимиз ушбу натижадан кўра яхшироқ кўрсаткичга эга бўлишлари ҳам мумкин эди. Агар... давом эттира оласизми қолганини?
- Мексикадаги ўйин етакчиларга асосланган тактикага асосланган эди ва бу бизда жамоавий ўйин кўрсатишга йўналтирилди. Бу айнан мағлубиятимизга сабаб бўлди дея олмайман лекин бизда яхши жамоавий ўйин шаклланган эди. Гондурас тўсиғидан ўта олмаслигимизга сабабни эса мен ғалабага олдиндан ишонч сабаб бўлди деб кўрсатишим мумкин. Бизда олдиндан ҳуддики Гондурасни мағлуб этганмиз деган ишонч келиб чиқди ва бу бизга қимматга тушди. Устига устак ушбу учрашувда кам бўлиб қолганимиздан сўнг ҳамма вазиятни қўлдан чиқариб юбордик. Хатоларимизни тан олишимиз керак ва шунда буни такрорламасдик деб ўйлайман. Пенальтини кутдик ва гол ўтказиб юборгандан сўнг вазият бутунлай остун-устун бўлиб кетди.
- Ўсмирларимизнинг гуруҳдан мувaффақиятли ўтишига рақибларнинг кучсизлиги сабаб бўлдими ёки терма жамоамизнинг кучли ўйини деб ўйлайсиз?
- Гуруҳимизни умуман кучсиз деб баҳоламаган бўлар эдим. Марокаш ўсмирлари жуда кучли эди ва ундан ташқари Хорватия ҳам бир неча етакчиларга эга жамоа эди. Уларда жаҳон клубларида ўйнайдиган футболчилари жуда кўп эди. Бизда фақат ўсмирларимиз Миллий чемпионатимиз футболчиларидан иборатдир. Ўсмирлар терма жамоамиз кучли жамоа ҳисобланади.
- Энди суҳбатимиз мавзусини озгина ўзгартирсак. Рустам Ашурматов номи айтилиши билан ҳаммада битта фикр тилга олинади. Айниқса ўйинларингизни кўрсак , 2- рақам ва ҳимояда буни футбол мухлислари тезда илғаб олади.
- Ҳа албатта. Ҳар доим ҳаммага маълум бўлган битта фикр бу тоғам Бахтиёр Ашурматовга қаратилади. Буни биламан ва ҳис қиламан. Бу менга босим ҳам ўтказиши мумкин. Аслини олганда мен футболга 6 ёшимдан кириб келганман. Бунга кириб келишимга тоғам эмас бобом сабабчи бўлган эдилар. Тўғри барибир мухлислардан шундай фикрлар эшитиб қолганимда хафа бўлиб кетаман. Мен футболга тоғамни кучи билан эмас ўз кучим билан кириб келганман ва ўз ўрнимни топмоқчиман. Беш йилдан буюн "Бунёдкор" футбол клубида футбол сирларини тажрибали мураббийлардан ўрганиб келмоқдаман. Ҳозирда жамоанинг Биринчи лигадаги клуби сафида ўйнамоқдаман. Терма жамоага келишимга ҳам, "Бунёдкор"га киришимга ҳам тоғам Бахтиёр Ашурматов ҳеч қандай рол ўйнамаган. Фақат менга ўз кўрсатмалари ва хатоларимни айтиб боради. Мени футболга бобом олиб кирган ва бунинг учун бобомга ҳар доим катта раҳмат айтаман. Энди "Бунёдкор"да ўз ўрнимни топиб бормоқчиман. Албатта кучли клубга ўтсам шу клуб албатта сабабчи бўлади.
- Футболдан бошқа ўзингиз қизиқадиган мавзулар ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз?
- Футболдан бошқа ҳозир ҳаёлимга ҳеч нарса келгани йўқ. Кўп вақт бўлди бошқа ҳеч қандай машғулот ўтказмаганимга. Ёлғон гапирмайману ўқишни ҳам бир четга суриб қўйганлигим ҳам рост. Бу хато бўлса ҳам очиғини айтишим керак.
- Келажакдан кутган мақсадларингиз ва режаларингиз?
- Албатта ўз олдимга қўйган энг катта мақсадим битта. У ҳам бўлса терма жамоамиз билан Жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этиш ва ҳимоямизни қўриқлашдир. Мана шу 2-рақам ва ҳимоя менга омад келтириши учун ўзим ҳаракат қилишим керак ва шунда мақсадимга эришаман. Бунинг учун албатта кучли хориж клубларида ўйнашим ва терма жамоамга фойдам тегса бўлгани.
Ҳумоюн Давуров сухбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments