Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  0 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз" News

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Рустам Ашурматов Эронга қарши баҳс, Сречко Катанец ва бўлажак рақиб ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши ўтди. Муҳими, биринчи ўринда қолдик. Тўғри, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин бу – футбол. Биз очко йўқотганимиз билан рақибимиз ҳам очко йўқотди. Шунинг учун хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз. 

Кейинги учрашувда ўйнамаслигим аниқ, чунки 2 та сариқ карточка олишга улгурдим. Бундай жароҳат билан олдин ҳам ўйнаганмиз. Шунинг учун бу нарса ўйинлар ва машғулотларда қатнашишга халақит қилмайди. 

Албатта, мураббийнинг йўқлиги ўйинларда таъсирини ўтказади. Бош мураббий ўз номи билан бош мураббий. У ёнимизда бўлса, ишончимиз яна юқори бўлиши мумкин эди. Унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз, аммо жамоамиз майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Сабаби Эрон билан дуранг ўйнадик, БААни ютишга мажбурмиз ва қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз", – деди Ашурматов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг БААга қарши учрашуви 15 октябрь куни 19:00 да старт олади. 

Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика