Latest news

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  52 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

Рустам Ашурматов: "Терма жамоадан чақирувни анчадан буён кутаётган эдим" News

Рустам Ашурматов: "Терма жамоадан чақирувни анчадан буён кутаётган эдим"

Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида фаолият олиб бораётган Рустам Ашурматов Ўзбекистон терма жамоанинг октябрь ойидаги йиғинига чақирилди.

Корея биринчи лигасида биринчи мавсумни муваффақиятли тарзда ўтказаётган ҳимоячи билан Тошкентга келишидан аввал суҳбатлашдик.

- Узоқ танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоадан чақирув олдингиз. Бу хабарни эшитганда нималарни ҳис қилдингиз?

- Миллий термага чақирилишимни тўғриси анчадан бери кутаётгандим, сабаби охирги пайт терма жамоадан анча узоқлашиб қолгандим. Бу чақирув мен учун олдинга қўйилган янги қадам бўлади деб ўйлайман. Ичимдаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин, лекин мураббийларнинг эътиборига тушганимдан жуда ҳам хурсандман. Худо хоҳласа уларнинг ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

- Олдинда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман ва Сингапур билан ўйинлар кутиб турибди. Бу баҳслардан нима кутаяпсиз?

- Албатта жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқади ва ғалаба бўлиши учун ҳам мураббийлар штаби ўзгартирилди деб ўйлайман. Мени ўйинлардан нима кутишим эмас, нима қила олишим кўпроқ қизиқтиради. Терма жамоага ким чақирилса ҳам бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт ва бунга мажбурмиз. Сабаби мамлакат бош жамоасида ўйнаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.



- Вадим Абрамов бош мураббий бўлганига қандай муносабатдасиз?

- Албатта ижобий. Лекин мураббий алмашиши бу оддий хол. Сабаби натижа бўлмаганда албатта биринчи мураббийдан сўралади. Шунинг учун Эктор Купернинг ўрнига Вадим Карленович тайинланди деб ҳисоблайман. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам қўлимиздан келган ишни қиламиз, хато қилишга умуман ҳаққимиз йўқ. Халқимиз узоқ йиллардан бери Жаҳон чемпионатини кутади, 2022 йил Қатардаги мундиалга йўлланма олиш учун барчамиз ҳаракат қиламиз.

- Сиз ўйнаётган "Гвангжу" клуби Жанубий Корея биринчи лигасида пешқадамлик қилмоқда. Олий лигага чиқиш клуб учун қанчалик катта муваффақият бўлади?

- Тўғри айтдингиз, жамоамиз ҳозирда чемпионатда 1-ўринда бормоқда. Ниятимиз К1-лигага чиқиш. Бу биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Клуб раҳбарияти, мураббийлар ва биз футболчилар бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ишлаяпмиз. Жамоамиз жуда ҳам аҳил, нимадир бўлиб юқори лигага чиқа олмасак бу биз учун ҳақиқий фожиага айланади.

- Кореядаги ўйнаётганингизда деярли бир йил бўлди. Бу мавсум сиз учун қандай ўтмоқда?

- Мен учун жуда ҳам яхши ўтмоқда деб бемалол айта оламан. Чунки клубимизнинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олдим ва ғалабаларга муносиб ҳисса қўшяпман. Насиб бўлса шу руҳда давом этишим керак.



- Жанубий Кореяда сизга нима етишмаяпти?

- Нимадир етишмаяпти деб айтолмайман, лекин оилам ёнимда бўлганда яҳшироқ бўларди. Онамни, акамни ва синглимни жуда ҳам соғинаяпман.

- Клубдаги футболчилар билан қандай тилда гаплашаяпсиз?

- Жамоадошларим билан инглиз тилида гаплашаман. Тўғри кореялик футболчилар инглиз тилини унча яхши билишмайди, лекин амаллаб тил топишаяпмиз, шу қаторда ўзим ҳам ҳам корейс тилидан баъзи сўзлани ўрганиб олганман. Фаолиятимни юқори савияда давом эттириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиляпман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика