Latest news

18:28Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:55ОПЛ. "Сабаҳ" "Турон" меҳмони бўлмоқда, Умаралиев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  1 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  6 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  31 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0

Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик" News

Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик"

Қозоннинг "Рубин" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов, Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида сайтимизга интервью берди

- Ўзбекистон учун қийин кечган Сурияга қарши учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сурияни ютишимиз керак эди. Гол ура олмаганимиз сабаб қийналдик. Ўйинга тўғри тайёргарлик кўрган эдик. Кечаги учрашувдан сабоқ чиқардик ва ўзимизнинг заиф нуқталаримизни билиб олдик.

- Кейинги рақибимиз Ҳиндистон ҳам Австралия қарши кечган учрашувда жуда зич ҳимояланди. Кеча Сурия ҳимоясини ёриб ўта олмадик, Ҳиндистонни енга оламизми?

- Сурияга қарши ўйин дарс бўлди. Энди хулоса чиқариб, зич ҳимояни ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйинга танланган тактик услуб ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу тактикани анча вақтдан бери қўллаб келамиз. Бу ҳимоявий услуб деган фикрларга қўшилмайман. Чунки ҳужум вақти бор йўғи 3 марказий ҳимоячи ортда қолади, қолган барча ўйинчилар эса ҳужумга ёрдам беришади.

- Кечаги учрашувдан сўнг машҳур статистика сайти сизга Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари орасидаги энг баланд баҳо берди. Кеча намойиш этган ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мен қандай ўйнаганимдан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозона олмади. Жамоа ёмон ўйнамади, аммо гол ура олмадик. Сурия терма жамоаси ҳам бизнинг дарвозамиз олдида деярли вазият яратмади

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика