Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  10 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Рустам Ашурматов: "Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз" News

Рустам Ашурматов: "Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан олдин ҳимоячи Рустам Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.

"Кайфият аъло даражада, жамоадошларимни кўрганимдан сўнг янада кўтарилди. Жисмоний ҳолатимни зўр дея олмайман. Сабаби аввалги йиғиндан сўнг Тошкентда қолдим. "Бунёдкор", бир маротаба "Қўқон-1912" жамоаси машғулотида иштирок этдим. Айни пайтда ҳолатим яхши. Ўйинларга қадар янада яхшироқ ҳолатга кириб олишга ҳаракат қиламан. 

Корея чемпионатида жамоамнинг қайд этган натижасидан қониқдим дея оламан. Мавсумни олтинчи ўринда якунладик, аввал жамоамиз бу ўринга чиқмаган эди. Клубдаги футболчилар, мураббийлар ва раҳбарларнинг кайфияти аъло деган бўлардим. Кейинги мавсумга қадар янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. 

Араб жамоалари билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз. Футболчилар ҳам бунга ишонади. Фақат ўз ўйинимизни кўрсатсак муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Кореяда мавсум якунлангани сабабли йиғиндан сўнг Тошкентда қоламан. Бир муддат дам оламан ва клуб билан ҳозирликни давом эттираман. Клуб билан шартномам февраль ойида якунланади, шундан кейингина таклифларни кўриб чиқаман",- дейди Рустам Ашурматов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика