Latest news

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Рустам Ашурматов: “Гвангжу” сафида яхши ўйин кўрсатиб терма жамоадан чақирув олмоқчиман News

Рустам Ашурматов: “Гвангжу” сафида яхши ўйин кўрсатиб терма жамоадан чақирув олмоқчиман

Рустам Ашурматов жорий мавсум олдидан легионерга айланиб, Жанубий Корея К2 лигасида иштирок этувчи “Гвангжу” клуби билан шартнома имзолаган эди.

Айни пайтга келиб, ҳамюртимиз К2 лигада 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 бора рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. “Гвангжу” ҳозирда 17-турдан сўнг 39 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи ЎФА расмий сайтига Жанубий Кореяда ишлари қандай кетаётгани хусусида гапириб берди:

“Гвангжу” сафига келиб қўшилганимга 6 ой бўлиб қолди ва жамоага ҳамда чемпионатга анча мослашиб улгурдим, дея оламан. Тўғриси, бошида бироз қийинчилик ҳам бўлди. Зеро илк марта легионер сифатида фаолият олиб боряпман. Лекин жамоадошларим, мураббийларимиз ҳар тарафдан кўмак бериб туришди ва эндиликда барчаси жойида.



К2 лига баҳслари ҳам анча шиддатли ва жамоаларнинг барчаси юқори дивизионга чиқиш учун жиддий кураш олиб боришади. Чемпионат савияси яхши эканини таъкидлай оламан. Ҳар бир клубда 3-4 нафардан яхши савиядаги легионерлар фаолият олиб боради.

Бизнинг клубимиз олдига ҳам К1 лигага йўл олиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани уддалашга ва юқори лигага йўлланма олишга бор куч-ғайратимизни ишга солган ҳолда ҳаракат қиламиз. Айни пайтда жамоамиз мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда. Биз мавсум сўнггига қадар ушбу ўринни сақлаб қолишга ва олдимизга қўйилган вазифани уддалашга уринамиз.



Мен ҳам имкон қадар яхшироқ ўйнашга ва жамоамиз муваффақиятларига хисса қўшишга интиляпман. Энг асосийси – мен намойиш этадиган ўйин мухлислар ва мураббийларимизга маъқул келиши лозим. Легионер футболчидан ҳамиша маҳаллий футболчилардан кўра кўпроқ нарса кутишади. Шу сабабдан легионерлар бор маҳоратини ишга солиб ўйнаши талаб этилади.

Ҳозирги пайтда Жанубий Кореяда 5 нафар ҳамюртимиз фаолият олиб боряпти. Улар билан доим алоқадамиз. Ўзбекистонлик футболчилар ўйнайдиган жамоаларга қарши ҳам ўйинлар ўтказдик. Лекин ҳали майдонда дуч келмадик. Чунки жароҳат сабаб ҳамюртларимиз ўша ўйинларда иштирок эта олишмади.

Айни дамдаги асосий мақсадим клуб сафида яхши ўйин кўрсатиш ва бу орқали терма жамоамиздан чақирув олиш. Қолаверса, мавсум якунида Жанубий Корея К1 лигасига йўл олишни кўзлаганмиз, - деди маҳоратли футболчи.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика