Latest news

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз News

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз

15 февраль куни 1994 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси мураббийи сифатида тарихий ғалабага эришган Рустам Акрамов вафот этди.

Рустам Акрамов 1948-йил 11-августда Тошкент вилоятининг Янгибозор шаҳарчасида туғилган. 1970-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол факультетини тамомлаган. Шунингдек, Москвадаги жисмоний тарбия институтида аспирантурада таҳсил олган. 1975-йилда “Селекция усуллари ва терма жамоаларни тайёрлаш бўйича тадқиқотлар” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Аспирантурани тугатгач, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган, илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланган. 1978-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири лавозимига тайинланган. Бу лавозимда 1987-йилгача ишлаган. 1984-йилда доцент илмий унвонини олган. 1987-1989-йилларда Жазоир миллий университетининг футбол кафедраси профессори бўлган. Ўша йилларда Франциянинг “Бордо” футбол клубида мураббийлик маҳоратини оширган.

Рустам Акрамов 1967-1973-йилларда Тошкентнинг “Политотдел” ва “Пахтакор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 1974-йилга келиб мураббийлик фаолиятини бошлаган ва Москванинг “ЦСКА” клубининг ёшлар таркибига устозлик қилган.

Рустам Акрамович 1990-йиллар бошида Жазоирда ишлаган, “УСМ Алгер” клубига (1990-1991) мураббийлик қилган ва Жазоир терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йили футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ташкил этилди. Янги жамоага Рустам Акрамов мураббий этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё кубоги ғолибига айланди.

1994-йилда Ўзбекистон терма жамоаси Мустақиллик кубоги халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритди. Йил якунига кўра, Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлди.

Шу билан бирга, Рустам Акрамов Тошкентнинг “Пахтакор” клубига мураббийлик қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги турнирдаги ғалабасидан сўнг, Рустам Акрамов давлатимизнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланди ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлди.

1995-йилда Рустам Акрамович Ҳиндистон терма жамоасини бошқаришга таклиф қилинган. 1997-йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ишлаган. 1998-йилда ОФКнинг техник директори этиб тайинланган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон футбол федерациясида терма жамоалар маркази техник директори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Рустам Акрамов футболга оид 30 дан ортиқ асар, 100 га яқин илмий мақола ва 6 та китоб ёзган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика