Latest news

07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   0 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  6 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  6 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  12 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13

Рустам Акрамов: “Андижон”нинг ўйини биринчи лигага мос” News

Рустам Акрамов: “Андижон”нинг ўйини биринчи лигага мос”

Таниқли мутахассис, футбол профессори Рустам Акрамов “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюсида “Андижон” футбол клуби ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Рустам Акрамович ўз интервьюсида жамоа намойиш этаётган футбол олий лигага мос эмаслигини таъкидлаб ўтди:
 
“Ўз вақтида Ислом Аҳмедов “Ўз-Донг Жу”ни олий лигага олиб чиққанди. Ўшанда Аҳмедовга 4-5 нафар яхши футболчиларни таклиф қилмасанг ишинг чатоқ бўлади дегандим. Лекин охирида нима бўлди? Азамат Абдураимов - яхши мутахассис. Лекин у ҳам жамоани олий лигага олиб чиққач, биринчи лигага тушиб кетмасак бўлди қабилида иш юритди. Бу эса энг катта хато бўлди”.

“Стадионга кўплаб мухлислар келаётган бўлса-да, “Андижон” ҳамон биринчи лига даражасида ўйнаяпти. Жамоа олий лигада муносиб ўринлардан бирини эгалламоқчи бўлса, бир нечта маҳоратли футболчиларга эга бўлиши лозим. Аммо бу катта маблағни талаб қилади. “Андижон” бу йил олий лигадан тушиб кетадими-йўқми, буни билмайман, чунки олдинда ҳали саккизта тур бор”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика