Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Рустам Абдуллаев: “Тартибли ўйин эвазига ғолиб бўлдик” News

Рустам Абдуллаев: “Тартибли ўйин эвазига ғолиб бўлдик”

"Динамо" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.
"Барачани келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Бугунги ғалаба осон қўлга киритилгани йўқ. Омадимиз келди, гол урдик ва ҳимояда ҳаракат қилиб натижани сақлаб қолдик. Йигитларга Қўқондан келган мухлислар ҳам ёрдам беришди. Барча мухлисларимизга раҳмат айтаман", - дейди Рустам Абдуллаев.

- Жамоанинг ғалабасига айнан нима таъминлади?
- Тартиб! Ўйин тартиби, айтишадику тартиб маҳоратни енгади деб.

- Ўйин сўнггида шогирдларингиз кўп бор майдонга ётиб олишди. Бунга муносабатингиз.

- Футболчиларимнинг оёғи тортишганидан кейин югура олмайди. Шу боис уни алмаштирдим.

- Ўз вақтида "Динамо"да ишлаб кетгансиз. Ўша пайтда эътибор қандай эди?

- Битта гап айтаман. Самарқандда ишлаганимда вилоят ҳокими тунгги соат 2да телефон қилиб эртага таркиб қандай бўлади деб сўрардилар (кулади). Эътибор қандай бўлганини тушуниб олаверинг.

- "Динамо" сафида кимнинг ўйини ёқди?
- Менга 33-рақамдаги (Николай Чипев) футболчининг ҳаракатлари маъқул келди. "Динамо" ҳам ёмон ўйнамади. Мавсум энди бошланмоқда, уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

- "Динамо"нинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди...
- Тўғриси мен ўтирган жойдан офсайд бормиди йўқмиди билмайман. Битта ён ҳакам жамоам фойдасига хато қилди? Нима дейишга ҳам ҳайронман (кулади).

- Учрашувдан олдин "Қўқон" футболчилари билан гаплашдик. Уларга барча ойликлар вақтида тўланаётган экан. "Динамо"да эса бунинг акси. Бу ҳам ғалабага ёрдам бердими?
- Албатта, футболчилар ҳам инсон. Уларнинг ҳам оиласи бор. Ойликнинг ўз вақтида тўланиши жуда катта ёрдам беради.


Дамир Кабилов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика